Begteginlar
Qiyofa
Бегтегинлар (1145 - 1233) — Шимоли-шарқий Ироқ ва Курдистонда ҳукмронлик қилган сулола. Давлат Арбил беклиги деб ҳам аталади. Сулола асосчи дастлаб Мосул, сўнг Арбилни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган Зангийларнинг саркардаси Али Кучук ибн Бегтегин. Унинг отаси туркий эканлигина ма'лум. Зангийлар ва Айюбийлар ўртасидаги урушда Бегтегинлар гоҳ у томон, гоҳ бу томон тарафида турган. Сулоланинг сўнгги ҳукмдори Кўкбўри ибн Али Кучук (1168-1233)нинг вориси бўлмагани учун ўзига қарашли ҳудудларни аббосий Мустансирга (1226 - 1242) топширган[1].
Ҳукмдорлар ро'йхати
| Т/р | Ҳукмдорлар | Ҳукмронлик
йиллари |
|---|---|---|
| 1 | Али Кучук ибн Бегтегин | 1145-1168 |
| 2 | Юсуф ибн Али Кучук | 1168 |
| 3 | Кўкбўри ибн Али Кучук | 1168-1233 |
Манбалар
- ↑ Воҳидов Ш., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолари.Тошкент: Академнашр, 2013. 165-166-бетлар
Ҳаволалар
ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/бегтегинлилер
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |