Беҳбудбек - Султон Ҳусайн амирларидан бири. Дастлаб чуҳра – саройдаги хос қўриқчи бўлиб хизмат қилган. Султон Хусайн Хуросон тахтини эгаллагач (1469 й), курашда фаол иштирок этган Беҳбудбекнинг номини тамға ва тангага битишни буюрган. Бундан ташқари Беҳбудбек Султон Ҳусайн топшириғи билан Хоразмни Шайбонийхон қўшинидан ҳимоя қилишга юборилади. У тадбиркорлик билан йўл тутиб, Шайбонийхоннинг қамалдан воз кечиб, Адоқ қал’асига томон кетишига сабабчи бўлади. Кейинроқ Беҳбудбек Султон Хусайн томонидан Хоразмга ҳоким этиб тайинланган.

Адабиётлар

  • “Бобурнома”. Тошкент. – 2008.
  • Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедия. СҲАРҚ. – Т.: 2014.