Беҳигул (Чаэномелес жапониcа)— раънодошлар оиласига мансуб бута. Бўйи 1,5–2 м. Барглари тўгарак ёки узунчоқтухумсимон. Эрта баҳорда барг чиқармасдан ёки барг чиқариши билан гуллайди. Гуллари қизил, пушти, баъзан оқ рангда тўп бўлиб (2—6 тадан) жойлашади. Ватани—Япония ва Хитой. Ўзбекистонда Б.нинг эрта баҳорда гуллайдиган тури хушманзара ўсимлик сифатида истироҳат боғларига экилади.

Беҳигул
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил