“Беҳишти зевар” (урду: بہشتی زیور, “жаннат зийнати”) - Мавлона Ашраф Али Таҳонавий томонидан ёзилган э’тиқодлар ва амалиётлар тўплами. Китоб фиқҳ, исломий урф-одатлар ва одоб-ахлоқ бўйича кенг қамровли қўлланма бўлиб, айниқса, қизлар ва аёллар тарбиясига қаратилган. Кўп йиллар давомида у Ҳиндистон яримороли аҳолиси ва бутун дунёдаги ҳинд мусулмон диаспораси учун севимли китоб бўлиб қолди. Кироб урду тилида ёзилган, аммо кейин бошқа тилларга, шу жумладан инглиз тилига ҳам таржима қилинган. Асар “Жаннат зийнати” номи билан ўзбек тилига ҳам ўгирилган.

Беҳишти зевар
Муаллиф(лар) Ашраф Али Таҳонавий
Тил Урду
Жанр(лар)и Фиқҳ

Барбара Дейли Меткалфнинг 1992-йилда чоп этилган “Перфеcтинг Wомен” китоби “Беҳишти зевар”нинг шарҳидир[1][2][3].

Бўлимлар

Китоб ўнта бўлимга бўлинган:

"Рост ҳикоялар";

"Э’тиқодлар";

"Нотўғри э’тиқодлар ва ҳаракатлар";

"Намоз ва унинг фазилатлари";

“Рўза, закот, қурбонлик, ҳаж, назр, муртад, ҳалол ва ҳаром”;

"Никоҳ, талоқ, идда, нафақа, васийлик";

"Тадбиркорлик ва бойликка интилиш тамойиллари";

“Одоб, қалб амалларини ислоҳ қилиш ҳамда қиём аломатлари”;

"Солиҳа аёлларнинг ҳаёти";

"Саломатлик масалалари ва одоб-ахлоқ қоидалари"

Манбалар