Тахтали трассалар қўйилган Беҳистун ёзулари

Беҳистун ёзуви (шунингдек, Бисотун, Бистун ёки Бисутун; форсча: „Худонинг жойи“ маъносини англатувчи, эски форсча: багастана) — Эроннинг Кирмоншоҳ вилоятидаги Беҳистун тоғидаги жарликда кўп тилли ёзув ва катта қоятош релефи, ғарбий Эрондаги Кирмоншоҳ шаҳри яқинида, буюк Доро (р. милоддан аввалги 522-486) томонидан тузилган. Эски форс, Эламит ва Бобил (Аккад тили тури): каби уч турдаги тилларнинг матнлар жамланмасиндан иборат қоятош миххатли ёзувлари.

Буюк Доро муаллифлигида ёзилган бу ёзув милоддан аввалги 522-йилнинг ёзида Форс империяси подшоси сифатида тахтга ўтирилишидан то милоддан аввалги 486-йилнинг кузида вафотигача бўлган даврдаги муҳим тарихий манбаларни ўз ичига олади. Ёзувлар Доро И нинг қисқача таржимаи ҳоли, жумладан, унинг насл-насаби ва аждодларига таллуқли битиклар билан бошланади. Аҳмиятли жиҳати Миср ва Хитой битиклари билан тенг ҳисобланади. Унда қадимги Аҳамонийлар сулоласи тарихи ва келиб чиқиши, шунингдек сулолавий шажара дарахти ҳам берилган. Ундаги айниқса, қадимги Форс имперяси таркибига кирувчи халқлар ҳақидаги маълумотлар энг муҳимларидир. Чунки, унда ҳали археологлар ва тарихчилар томонидан етарлича ўрганилмаган 23 та қадимий ўлка ва уларда яшовчи халқларнинг қисқача таснифи бериб ўтилган. Хусусан, юртимизда яшаган қадимги саклар, массагетлар ва улардан кейинги авлод халқлари бўлмиш хоразмийлар, бактерияликлар ҳақида маълумотлар берилган. Аммо, бу каби маълумотлар халигача узбек тилилида нашр этилмаётгани ва юртдошларимизнинг ўз тарихига эътиборсизлиги мени жуда ташвишга солади. Бу каби муҳим манбалар топиб ўрганилиши ва халқимизнинг ким бўлганини англаши учун қаттиқ нашр ҳолатида босмадан чиқарилиши керак деб ўйлайман.

Беҳистун ёзуви устуда бажарилган изланишлар

Шаҳаншоҳ Доро ва унга қарши чиққан 10 дана исёнчи тасвири. Уларустида Аҳурамазда Доро уларга адолатли хукм чиқармоқда.

Ёзув тахминан 15м (49фт) баландликда 25м (82фт) кенгликда ва 100м (330 т) Бобил ва Мидия пойтахтларини (Бобил ва Эcбатана) боғлайдиган қадимий оҳактошли жарлик йўлидан ўтган яъники, жойлашган. Бунинг сабаби бу йўлдан ўтган ҳар бир одам подшоликнинг тарихи қандай бўлганлигини билдириш мақсадида қилинган, бу эса ўша пайтда тарихга ва унда ўз номини абадий қолдиришга шоларнинг қанчалик эътибор беришини билдиради. Қадимги форс тилидаги матн беш устундан иборат 414 сатрни; Эламит матни саккизта устунда 593 сатрни, Бобил тилидаги матни эса 112 сатрни ўз ичига олади. Берилган тасвирда кўриниб турибдики, Доро ўзининг шоҳлик белгиси сифатида бошида тож кийган ҳолатда ва чап оёғини исёнчи одамнинг кўкрагига қўйган ҳолда тасвирланган. Шаҳаншоҳнинг орқасида эса иккита иккита соқчи жойлашган ва шоҳни қўриқлаяпти. Подшодан ўнг томонда бирин кетинликда турган исёчилар жойлашган, бўйинларида сиртмоқ ва занжирбанд ҳолда. Доро уларга ҳукм ўқияпти. Уларнинг устида Зардуштийликнинг муқаддас худоси Аҳурамазда жойлашган. Бу эса Дорога худонинг мархамати ила берилган тахтни ва ғалабани билдиради.

Сер Генри Роулинсон

1835-йилда Эрон Шоҳининг ҳарбий кучларига тайинланган Британия Шарқий-Ҳиндистон компанияси армиясининг офицери Сер Генри Роулинсон ёзувни астойдил ўрганишга киришади. Бу даврда шаҳарча „Беҳистун“ деб аталарди, мос равишда ёдгорлик „Беҳистун ёзуви“деб номланган эди. Унга боришни имкони йўқ бўлишига қарамасдан, Роулинсон маҳаллий боланинг ёрдами билан жарликни ўлчашга ва эски форс ёзувини нусхалашга муваффақ бўлдиган. Аммо фақат қадимий форс тилидаги ёзувларни кўчира олди ҳолос. Эламит тили жар бўйлаб жойлашган, Бобил ёзувлари эса ундан тўрт метр баландда эди, шу сабаб уларга етиб боролмаганликлари туфайли ўранишни кейинга қолдиришган.

Генри Раулинсон, У Оссуриология фани, яни, эроний ва месапотамия тилларини ўрганувчи талим, отаси деб юритилади.

Роулинсон Форсча матнлар ва Георг Фридрих Гротефенд (немис эпиграфисти ва филологи эди. У асосан миххат ёзувини очишга қўшган ҳиссаси билан танилган) нинг таснифлари ёрдамида матннинг сирини очишга киришади яни таржимани бошлиди. Биринчи бўлимда у Герадот ўзининг шарқий мамлакатларга қилган сафарини ёритган асарда келтирган шоҳларнинг номларини кетма кетлигини топади, бироқ номлар Геродотнинг юнонча транскрипсиясиндан башқачароқ эди, мисол учун Доро номи Дâрявуš деб келтирилганди, геродотникида Δαρειος.яни Дариос. Афсуски, бу китоб ҳам узбек тилга таржима қилинмаган, интернет манбаларида ҳам афсуски унинг Геродотга тегишлилигиндан бошқа манба тополмайсиз. Белгиларни номларга мослаштириш орқалини Р. миххатни 1838 йилда текстларни дешифрофкалади ва уни Британия Қироллик Жамияти (Буюк Британия ва Ирландия Қироллик Осиё Жамияти, одатда Қироллик Осиё Жамияти (РАС) номи билан танилган, ўзининг 1824 йил 11 августдаги қироллик низомига биноан, „Осиё билан боғлиқ адабиёт, санъат ва илм-фан билан боғлиқ нарсаларни текшириш ва рағбатлантириш“ билан шуғулланган.)ва Париждаги Соcиéтé Асиатиқуэ „Осиё жамияти“ (Осиёни ўрганишга бағишланган франсуз таълим жамияти. У 1822 йилда Осиё ҳақидаги билимларни ривожлантириш ва тарқатиш миссияси билан ташкил этилган. Унинг географик қизиқиш чегаралари Мағрибдан Узоқ Шарққа қадар бўлиб. Жамият Тҳе Жоурнал асиатиқуэ нашр этаган. Ҳозирги кунда жамиятнинг Франсияда ва хорижда 700 га яқин аъзоси бор; унинг кутубхонасида 90 000 дан ортиқ жилд мавжуд) га топширади. Р. кейинчалик ўз ҳарбий мажбуряти юзасидан Афғонистонга кетади ва 1843 йилда Эронга қайтиб келади, ўз ишини якунлашга киришади. Бу сафар у форс ва элам ёзувлари орасидаги бўшлиқни тахталар билан тўлдириш орқали кесиб ўтди ва кейинчалик элам ёзувидан нусха кўчирди. У маҳаллий аҳоли орасидан чаққонроқ бир болани топиб унга қоядаги тешикларга жойлашиб то Бобил ёзувинача кўтарилатовғин бола топди, шунда ёзувларнинг нусхасини олишга имкон туғуларди.[1] У ёзувни нусхалашда Папиэр-мâчé усулидан айёрона фойдаланди. Яники, қояга бўёқ суртилган ва унга қоғозни теккизиб олиш натижасинда(босиш) миххатни нусхаси олинган. Буни ҳозир ёш болалар, шунингдек мен ҳам тангалардан нусха олишда фойдаланганман.

Роулинсон бошқа бир қанча олимлар, хусусан Эдвард Хинкс, Жулиус Опперт, Уилям Генри Фокс Талбот ва Эдвин Норрис билан алоҳида ёки ҳамкорликда ишлаган ҳолда, бу ёзувларни дешифрлади ва охир-оқибат уларни тўлиқ ўқий олиш қобилиятига эга бўлди. Беҳистун ёзувининг қадимги форсча бўлимларининг таржимаси матннинг элам ва бобил қисмларини кейинчалик шифрлаш қобилиятига йўл очди, бу замонавий Ассурология(Ассйриологй)нинг ривожланишига катта ёрдам берди.

Ассуриология-Ассйриологй Бу Месопатамия ва Қадимги Эрон ҳудудларида яшовчи халқларнинг лингвистикаси билан шуғулланувчи фан бўлиб унга кенг манода Роулинсон асос солган. Унинг тадқиқотларидан кейин Беҳистун битикларни чуна олишга эришилди. Шу боисдан уни шу фаннинг отаси деб ҳам аташади.

Насл-насаб

Ёзувнинг биринчи қисмида Буюк Доро ўзининг насл-насаби ва аждодларини келтириб ўтади. Қуйидаги ёзувлар эса унинг келтириб ўтган сўзларининг аниқ таржима нусхаси бўлиб, унинг оиласидаги аждодларининг кетма кетлигини айтади. У шунингдек Шоҳлар авлодидан эканлиги ва Аҳурамазда ином этган давлатнинг 9-ҳукмдори эканлигини баён қилади. Эрон шоҳларининг Зардуштийлик динига бўлган катта этиборини этиборга олиш лозим.

Шоҳ Доро айтади: Менинг отам Ҳистас [Виштаспа]; Ҳистаснинг отаси Арсамес [Аршама] эди; Арсамеснинг отаси Ариарамнес [Ариярамна] эди; Ариарамнеснинг отаси Теиспес [Cиšпиš] эди; Теипеснинг отаси Ахаменес [Ҳахâманиш] эди. Шоҳ Доро айтади: Шунинг учун бизни Аҳамонийлар деб аташган; Қадим замонлардан бери биз олижаноб эдик; Қадим замонлардан бери бизнинг сулоламиз шоҳ бўлиб келган. Шоҳ Доро айтади: Менинг сулоламдан саккиз нафари мендан олдин подшоҳ бўлган; Мен тўққизинчисиман. Биз кетма-кет тўққизта шоҳ бўлдик.

Аҳамонийлар сулоласи. Сулолавий дарахти

Шоҳ Доро айтади: Ахурамаздонинг инояти билан мен шоҳман; Аҳурамазда менга салтанат берди.

Кир Буюкга аталган рамзий монумент

Мамлакат ҳудудлари

Ҳукмдор шунингдек унинг қўл остидаги ҳудудларни келтириб ўтади. Унда жами 23 та ҳудудни санаб ўтади. Шунингдек уларнинг жойлашуви ва қандай халқлар яшаганлиги, қанча солиқ тўлаганлиги, айниқса қай йўсинда нималар орқали ўлпон берганликлари келтирилган. Бу орқали биз бу халқларнинг нима билан шуғулларганликлари ва нималар етиштирганлигини билишимиз мумкин. Халқларнинг тош юзасига ўйма тасвирлар орқали тасвирлангани туфайли ундаги халқ кийиниш маданиятига таллуқли қимматли малумотларни олиш мумкин. Қўшимча равишда биз харитадан кўришимиз мумкинки Юртимиз 3 та сатраплик яники Доро И томонидан бўлинган мамурий ҳудудий бирлик, у малум бир ҳудудда яшовчи халқ ва қабилаларнинг бир бирига яқинлиги ва қариндошлиги бўйича гуруҳларга бўлиб улар яшовчи ҳудудни чегаралади ва сатраплик мақомини беради. Уларга Подшо хонадонидан бўлган ва яқин инсонларини Сатрап бошлиғи қилиб тайинлайди. Кўрсаниб турғаниндай биз ХВ, ХВИ ва ХИИ сатрапликлар ҳудудига кирганмиз.

Мен қуйида Шаҳаншоҳ Доро Беҳистунда келтирган сўзларнини таржимасини жойладим;

Аҳамонийлар давлатининг энг гуллаб яшнаган даврлари милоддан аввалги ВИ асрнинг ИИ чораги

Шоҳ Доро айтади: Булар менга тобе бўлган давлатлардир ва Ахурамазданинг инояти билан мен уларнинг шоҳи бўлдим: Форс [Пâрса], Элам [Ûвжа], Бобил [Бâбируš], Оссурия [Атҳура], Арабистон [Арабая] , Миср [Мудрая], денгиз бўйидаги мамлакатлар [Тяий Драяҳйâ], Лидия [Спарда], юнонлар [Яуна (Иониа)], Мидия [Мâда], Арманистон [Армина], Кападокия [Катпатука], Парфия [Партава], Дрангиана [Зрака], Ариа [Ҳараива], Хорасмия [Увâразмîй], Бақтрия [Бâхтриš], Сўғд [Сугуда], Гандҳара [Гадâра], Скифия [Сака], Саттагйдиа [Тҳатагуš], Арачосиа [Ҳарауватиšка] ва; жами йигирма учта ер.

Можаролар ва исёнлар

Доро И ҳокимятга келган илк ҳукмронлиги вақтда, бу тахминан милоддан аввалги 522-519 йилларга тўғри келади, мамлакат исёнлар билан тўла эди. Жами 10 та ҳудудда сатрапликлар исён кўтариб мустақиллик даво қилаётгн эдилар. Шоҳ уларни ҳам Б. ёзувларида келтириб ўтган. Унда Кир ИИ ва Камбиз ИИ лардан қолган тахт, унга исёнларга тўла бўлган давлатни ташлаб кетгани, ҳамда, уларни бостигани ҳақида сўз боради. Уларнинг базилари қуйида келтирилди;

Ассиана бўртма нақши

Ассина релефи c. Милоддан аввалги 519 йил: "Бу Асшина. У „Мен Элам шоҳиман“ деб ёлғон гапирди"

Нидинту-Белнинг релефи: "Бу Нидинту-Бêл. У ёлғон гапирди, „Мен Набониднинг ўғли Навухадназарман. Мен Бобил шоҳиман“.

Тритантахмеснинг релефи: "Бу Тритантахмес. У ёлғон гапириб, "Мен Сагартия шоҳиман, Киаксар оиласиданман.

Араханинг релефи: "Бу Араха. У ёлғон гапирди: "Мен Набониднинг ўғли Навухадназарман. Мен Бобилда шоҳман

Фраданинг о`ймаси: "Бу Фрада. Мен Марг'иона подшосиман" деб ёлг'он гапирди.
Скунханинг Беҳистун релефи. Ёрлиқ: Бу Сака Скунха.

Манбалар

  1. ↑ 2

Адабиётлар

*Адкинс, Леслей, Эмпирес оф тҳе Плаин: Ҳенрй Раwлинсон анд тҳе Лост Лангуагес оф Бабйлон, Ст. Мартинъс Пресс, Неw Ёрк, 2003.

  • Раwлинсон, Ҳ. C., Арчаэологиа, 1853, вол. хххив, п. 74.
  • Тҳомпсон, Р. Cампбелл. „Тҳе Роcк оф Беҳистун“. Wондерс оф тҳе Паст. Эдитед бй Сир Ж. А. Ҳаммертон. Вол. ИИ. Неw Ёрк: Wисе анд Cо., 1937.


Манбалар