Бегали Эшонқулов (1992-йил 6-июн; Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чиноқ қишлоғи) — шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг „Тил ва адабиёт таълими“ журналида фаолият юритиб келмоқда. Шоир „Мен ахир сенман“ ва „Воҳ“ номли шеърий тўпламлар муаллифи. „Худони беш маҳал эсламасак ҳам“, „Бир туш кўрдим“, „Кўп нарса кутмасдим толеимдан ҳам“, „Иш кунларининг бирида“, „Марсдан қараганда“, „Гулижон“ ва бошқа шеърлари ушбу китоблардан жой олган[1]. Бегали Эшонқулов 2023-йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган[2][3][4][5].

Бегали Эшонқулов
Таваллуди 1992-йил 6-июн (1992-06-06) (34 ёш)
Тахаллуси Бек Али
Касби шоир
Ижод қилган тиллари ўзбек тили
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
Мукофотлари

Манбалар