Beklarbegi
Бекларбеги — юқори маъмурий унвон ва лавозим; вилоят, катта шаҳар ҳокимлари. Б. лавозими Ўрта Осиё мамлакатлари, Кичик Осиё ва Закавказе туркий халкларида 19 а. охиригача сақланган. Б.нинг асосий вазифаси солиқва б. мажбуриятларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш, ҳукмдор фармонларини амалга ошириш, тегишли масалаларни бий, оталиклар, оқсоқоллар кенгаши билан келишиб хал этишдан иборат эди. Б.лар қўл остидаги вилоят (бекларбегилик)ларда алоҳида вазир, шайхулислом, садр, жонишин (бекларбегининг муовини) каби мансаблар ҳам бўлиб, улар Б.га бўйсўнганлар. Б.лар айни вақтда саркарда ҳисобланиб, уларнинг қўл остида юзбоши ва даҳбошилар бўлган;
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |