Bekobod
Бекобод | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°13′13″Н 69°16′4″Э / 40.22028°Н 69.26778°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Тошкент вилояти |
| Ҳукумат | |
| • ҳоким | Насрулло Бабаев[1] |
| Асос солинган | 1899 |
| Аввалги номлари | Хилково, Бегобод |
| Майдон | 003 км2 (1.2 кв ми) |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | Ўзбекча |
| Аҳолиси (2009) |
101 292 |
| Миллий таркиб | ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар |
| Конфессиявий таркиб | Мусулмонлар, Христианлар в.ҳ |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +99870 |

Бекобод – Тошкент вилоятидаги шаҳар (1954-йилдан)[2] . Майдони 0,03 минг км2. аҳолиси 102,0 минг кишини ташкил этади (2023)[3].
Бекобод Ўзбекистоннинг муҳим саноат шаҳри ҳисобланади. Бу ерда йирик пўлат заводи ва семент заводи жойлашган. Шунингдек, ғишт заводи, гўшт комбинати, пахта заводи, кўплаб кичик ва ўрта корхоналар бор[2]. Фарҳод тўғони ва Фарҳод ГЕС шаҳарнинг юқори қисмида жойлашган.

Тарихи
Шаҳар аҳоли пункти сифатида 1899-йилда „Хилков“ темир йўл стансияси қурилиши вақтида пайдо бўлган. Хилков номи – темир йўл қурилишида етакчилардан бири бўлган М. И. Хилков шарафига шундай аталган.
Кейинчалик қишлоқ яқин атрофдаги Беговат қишлоғини ўзига қўшиб олди.
Совет даврида шаҳар семент заводи билан боғлиқ ҳолда вужудга келган[4]. 1942—1944-йилларда шаҳарда пўлат заводи қурилган[5]. 1943—1948-йилларда Бекобод яқинида Фарҳод тўғони ва Фарҳод ГЕС қурилди[2][4]. ГЕС Ўзбекистон учун электр энергияси ва суғориш сувининг асосий манбаи ҳисобланади.
Бекобод 1945-йилда шаҳар мақомини олди[5]. 1964-йилгача шаҳар Беговат номи билан машҳур эди[6][7].
Географияси
Тошкентдан 189 км жанубда (автомобил йўли орқали 140 км), Далварзин чўлининг жануби-шарқида, Тожикистон Республикаси чегараси яқинида жойлашган[2].
Шаҳарда Бекобод темир йўл стансияси бор, Ховос-Қўқон темир йўл линияси ўтади. Кўп сонли каналлар, автомобил ва темир йўллар шаҳарни алоҳида кичик даҳаларга ажратади. Сирдарёнинг ҳар иккала соҳилида, шимоли-шарқ ва жануби-шарқдан тоғ тизмалари билан ўралган. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача температураси 28 – 30°, январники −2, −3°. Йилига 300 мм дан зиёд ёғин тушади[2].
Бекободда Тожикистоннинг Суғд вилояти билан чегара ўтади, вилоятнинг маъмурий-маркази Хўжанддан 33 км шарқда жойлашган.
Бекобод яқинидан Далварзин ва Дўстлик каналлари бошланади.
Аҳолиси
2023-йил 1-январ ҳолатига кўра, Бекободда 102 000 киши истиқомат қилади[3]. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек рус, татар, корейс, қозоқ, тожик ва бошқа ҳам яшайди.
| Йил | Аҳоли | ±% й.ў.с. |
|---|---|---|
| 1959 | 40 000 | — |
| 1970 | 58 000 | +3.44% |
| 1982 | 73 000 | +1.94% |
| 2000 | 84 400 | +0.81% |
| 2009 | 101 292 | +2.05% |
| 2023 | 102 000 | +0.05% |
| Манба: [2][3][5][6][7][8] | ||
Иқтисодиёти ва саноати
Бекобод Ўзбекистоннинг муҳим саноат шаҳри ҳисобланади. Бу ерда йирик пўлат заводи ва семент заводи жойлашган. Шунингдек, ғишт заводи, гўшт комбинати, пахта заводи, кўплаб кичик ва ўрта корхоналар бор[2]. Фарҳод тўғони ва Фарҳод ГЕС шаҳарнинг юқори қисмида жойлашган[9].
1929-йил 26-июнда Бекобод семент комбинати қурилди[2]. Ҳозир „Бекободсемент“ АЖ томонидан эгалик қилинадиган завод семент ва шифер ишлаб чиқаради. Йилига 700 000 тонна семент ишлаб чиқаради.
1942-йил металлургия заводи қурила бошлади. Ўрта Осиёдаги бу ягона қора металлургия маркази 1944-йил дастлабки пўлат ва 1946-йил биринчи прокат берди. Ҳозир Ўзметкомбинат номи билан аталадиган компания йилига 750 000 тонна пўлат ишлаб чиқариш қувватига эга[2].
Илгари завод Марказий Осиёнинг барча республикаларидан келаётган металлоломларни қайта ишлаган. 2008-йилгача директор Александр Фарманов эди.
Шаҳар чегарасида, Сирдарёдаги сув омбордан тортилган деривация каналининг 11 километрида Фарҳод ГЕС жойлашган. Меъмори Иосиф Юлиевич Каракис.
Шаҳарда темир-бетон буюмлари заводи ва семент, шифер, асбест-семент қувурлари, суғориш лаганлар, ғишт, оҳак, шағал, қум ва бошқалар ишлаб чиқарадиган бошқа қурилиш саноати корхоналари ҳам жойлашган. Енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари, пахтани қайта ишлаш заводи ҳам бор[2].
Инфратузилмаси
Шаҳарда 2 та футбол клуби – „Металлург“ ва „Сементчи“ бор. 2015-йил сентябрда 15 000 мухлисни сиғдира оладиган янги „Металлург“ стадиони очилди.
2010-йил 14-августда расмий очилиш маросими бўлиб ўтган истироҳат боғи ҳудудида „Ёшлик“ спорт мажмуаси ва сузиш ҳавзаси қурилган.
Маданий ҳаёти
2000-йил ҳолатида Бекободда индустрия техникуми, тиббиёт билим юрти, 17 умумий таълим мактаби, 2 мусиқа ва спорт мактаблари, 11 оммавий кутубхона, 1 клуб, 4 маданият уйи, металлургия маданият саройи. музей, 7 касалхона бор[2].
2006-йил Бекободдаги 16-мактаб Ўзбекистондаги энг яхши мактаб деб топилди[10].
Шаҳарда ўқувчилари шаҳар ва вилоят фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаган яна бир қатор мактаблар ҳам бор.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди“. Узрепорт (2022-йил 25-май). Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 Бекобод, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Б ҳарфи Б // Бҳарата. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2000—2005 — 201 —-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Ҳудудлар бо`йича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони“. тошвилстат.уз. Тошкент вилояти статистика бошқармаси. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ 4,0 4,1 "Ангрен". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/58961/Бекабад.<!--->
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Мўминов, Иброҳим, эд (1972). "Бекобод" (уз). Ўзбек совет энсиклопедияси. 2. Тошкент. 132 б.
- ↑ 6,0 6,1 "Бекобод" (уз). Энсиклопедик луғат. 1. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. 89 б. 5-89890-002-0.
- ↑ 7,0 7,1 „Бекабад“ (ру). Академик. Қаралди: 2015-йил 22-январ.
- ↑ „Бекабад Cитй“ (ру). Города.уз. 2015-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-январ.
- ↑ "Фарҳод гидроузели" (уз). Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2000–2005.
- ↑ „Малика Файзиева «Определена лучшая школа страны»//Сайт информагентства «Узбекистан Тодай»“. 2010-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |