Bektoshiya
Бектошия — Туркия ва Албанияда тарқалган суфийлик тариқати. Кичик Осиёда ХИИИ аср охири — ХИВ аср бошида маҳаллий турк кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси орасида пайдо бўлган. Тариқатнинг номи ярим афсонавий Ҳожи Бектош Румийдан бошланади.
Б. тариқатининг ҳақиқий асосчиси дайди ваъзхон ва қаландар Ҳожи Бектош Вали Нишопури Хуросоний (1208 — 1270) ҳисобланади. Унинг силсиласи эса туркистонлик шайх Аҳмад Яссавийга, ундан эса шиа имоми Мусо ал-Козимга тақалади. Б. аъзолари шиалардек ҳазрати Али ва 12 имомга сиғинадилар, айниқса 6-имом Жаъфар ас-Содиққа эътиқод қиладилар. Ҳожи Бектош Кичик Осиёда тез шуҳрат қозонган. Бу тариқат кўпроқ қишлоқ аҳолиси орасида қўллаб-қувватланди. Вақти келиб Б. кенг тармоқ ёйган ташкилотга айланди, ўзининг белгиси ва махсус кийимига эга бўлди. Б. тариқатининг қатий уюшган жамоага айланишида "Улуғ пир" Балим Султоннинг (1516-йил в. э.) таъсири каттадир. Илмий адабиётда уни "Иккинчи пир" (Пири соний) деб аташади. Балим Султон ўзини Ҳожи Бектош Румийнинг авлоди деб эълон қилган ва тариқат тузилишига алоқадор бир қатор ислоҳотларни амалга оширган. Б. айни Балим Султон замонида кенг тарқалди. Яничарлар (Туркиядаги имтиёзли пиёда аскарлар) орасида ёйилиб, улар орқали давлат ишларига ўз таъсирини кучайтирди. 1826-йилда Султон Маҳмуд ИИ яничарлар корпусини тугатгач, Б. фаолияти тақиқланади. Унинг йирик раҳнамолари қатл этилди. Б. тарафдорлари эса Болқонга ва Албанияга тарқалиб кетди. Лекин ҳозир ҳам Б.тарафдорларини Туркия ва Ироқда учратиш мумкин. Б. турк халқининг диний дунёқараши шаклланишига жиддий таъсир қилибгина қолмай, унинг маданияти, мусиқаси ва айниқса адабиётининг ҳам ривожланишига катта ҳисса қўшган. Маҳмудхўжа Нуритдинов.
Бектошийлар - Туркияда тарқалган тасаввуф тариқати издошлари. Кичик Осиёда ХИИ аср охири - ХИВ аср бошида маҳаллий турк кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси орасида пайдо бўлган.
Тариқатнинг номи Хожа Бектош Румийдан бошланади. Бектошия тариқатининг ҳақиқий асосчиси ва’зхон ва қаландар Хожа Бектош Валий Нишопурий Хуросоний (1208-1270) ҳисобланади. Унинг силсиласи туркистонлик шайх Аҳмад Яссавийга, ундан кейин шиа имоми Мусо ал-Козимга тақалади. Бектошия а’золари шиалардек ҳазрати Али ва 12 имомга, айниқса, 6-имом Жа’фар ас-Содиққа алоҳида эҳтиром кўрсатган. Бу тариқат кўпроқ қишлоқ аҳолиси орасида қўллаб-қувватланган. Вақти келиб тариқат кенг тарқалиб, ташкилотга айланган ҳамда ўз белгиси ва махсус кийимига эга бўлган. Тариқатининг қат’ий уюшган жамоага айланишида «Улуғпир» Балим Султоннинг (ваф. 1516 й.) та’сири катта бўлган. Илмий адабиётларда уни «Иккинчи пир» («Пири соний») деб аташаган. Балим Султон ўзини Хожа Бектош Румийнинг авлоди, деб э’лон қилган ва тариқат тузилишига алоқадор бир қатор ислоҳотларни амалга оширган. Янги ислоҳотлар айрим бектошийларнинг норозилигига сабаб бўлган оқибатда тариқат икки йўналишга бўлиниб кетган: 1. Чалабий, улар ўз шажараларини Бектош Валига боғлаган. Бу йўналиш кўпроқ Онадўлида тарқалган. 2. Бобогон, улар ислоҳотларга қарши бўлиб, Бектош Валининг оиласи бўлмагани ва шу сабабли унинг авлоди қолиши мумкин эмаслигини та’кидлаган. Бу йўналиш асосан усмонийлар империясининг Европа ҳудудларида тарқалган. Ушбу икки йўналиш ўртасида очиқ низолар кўп бўлиб турган. Бектошийлар Балим Султон замонида яничарлар (Туркиядаги имтиёзли махсус аскарлар) орасида кенг тарқалиб, улар орқали давлат ишларига ўз та’сирини кучайтирган. 1826 йилда Султон Маҳмуд ИИ яничарлар корпусини тугатгач, бектошия фаолияти тақиқланган. Тариқат раҳнамолари қатл этилган. Бектошийларга тегишли мулклар асосан нақшбандийларга тақдим этилган. Тариқат тарафдорлари (Болқон ва Албанияга) тарқалиб кетган. Султон Абдулмажид (1839-1861) даврида бектошийлар ўзларининг олдинги мақомларини қисман қайтариб олишга муваффақ бўлган, аммо аҳоли орасида олдинги шуҳратига эриша олмаган. Тариқатдаги ички низолар унинг турли шўбаларга бўлиниб кетишига ва обрўининг янада тушиб кетишига олиб келган. 1925 йилда бектошийлик Туркияда расман та’қиқланган ва улар ўз фаолиятларини 1967 йилгача Албанияда олиб борган. Туркияда уларнинг кам сонли издошлари мавжуд. Тариқатнинг раҳбари «дада»нинг қароргоҳи Хожа Бектош Вали мақбараси жойлашган қишлоқда (Қиршеҳир ва Қайсери ўртасида) жойлашган. Одатда унинг ўринбосари - чалабий ҳам шу ерда истиқомат қилади.
Тариқат муридлари тадрижий юксалиш бўйича беш тоифага бўлинган
1. Муҳиб - тариқатга қабул қилинган киши. Бунинг учун у икки бектошийдан тавсия олиши лозим бўлган.
2. Дарвеш - тариқатга хизмати синган, бай’ат берган, хирқа ва тож кийишга рухсат берилган киши.
3. Бобо - тариқат халифаси томонидан тайинланган бўлиб, такяхонани бошқарган. У муҳиб ва дарвешларни тарбиялаш ҳуқуқига эга бўлган.
4. Мужаррад - халифага энг яқин мақом ҳисобланган. Бу мақомга оила қурмаган ва уйланмаслик аҳдини олган тариқат а’зоси тариқатнинг асосий такяхонаси ёки Карбало ва Онадўлидаги Балим Султон такяхонасида ўтказилган махсус ёпиқ маросимда тайинланган. Маросимда мужаррадликка ўтган дарвешнинг ўнг қулоғи махсус кумуш ёки мис сирға тақиш учун тешиб қўйилган.
5. Халифа - минтақавий такяхонани бошқариш учун боболар орасидан тайинланадиган чалабийнинг ўринбосари. Халифа тайинланиши учун бир бобо ва уч мужарраднинг тавсияси лозим бўлган.
Бектошийлар тўрт ёки ўн икки бурамали оқ бош кийим кийган. Рамзий тўрт бурма тўрт йўлни билдирган: шариат, тариқат, ма’рифат, ҳақиқат. Шу билан бирга тўрт тур одамларга ишора қилган: обид, зоҳид, ориф, муҳиб. 12 бурама эса ўн икки имомга ишора қилган. Бектошийлик синкретик та’лимот ҳисобланиб, исломдаги турли оқим ва ҳатто бошқа динлардан ҳам кўп нарса ўзлаштирган: христианлик, ламаизм, турк шаманизми. Тариқатда шиалик ва ҳуруфийликнинг та’сири сезилиб туради. Мисол учун Али (р.а.)ни муқаддаслаштириш, муҳаррам ойида ўтказиладиган шиаликка хос маросимларни ўтказиш, 12 имомни улуғлаш, Фазлуллоҳ Астрабодийнинг ҳарф ва сонларнинг сирлари ҳақидаги ғояларига қаттиқ э’тибор бериш ва бошқалар. Бектошийлик ўз та’лимотини содда турк тилида тарғиб қилгани учун турклар орасида катта шуҳрат қозонган. Шу билан бирга турк халқи диний-мистик дунёқарашининг шаклланишига жиддий та’сир кўрсатган, мамлакат маданияти, мусиқаси ва айниқса, адабиётининг ривожида муҳим аҳамият касб этган. Бектошийликнинг синкретик табиати Венгрия ва Болқон ярим оролидаги христиан аҳоли учун ҳам мақбул бўлган. Ҳозир ҳам Европада тариқат тарафдорларини учратиш мумкин[1].
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |