Bel
Бел — тананинг бир қисми; бел умуртқалари (орқа ўсиқлари билан), уларга ёпишган ва улардан бошланган мускуллар (қорин бўшлиғининг орқа девори)дан иборат. Белни юқоридан кўкрак қафасининг пастки чегараси 12-қовурға, пастдан ёнбош суякларининг тепа қирраси, ўртадан бел умуртқаларининг ўткир қиррали ўсиқлари ва ёнбошдан 11-қовурға учидан ёнбош суякларининг тепа қиррасига ўтказилган вертикал чизиқ чегаралаб туради. Белда гавдани тикка ушлаб турувчи мускул тутамлари, уларни қоплаган пардалар, ёғ қатламлари, қон томирлари, нерв толалари бор. Гавданинг тик туришида, шунингдек қадди-қомат шаклланишида белнинг аҳамияти катта.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |