Белфаст — Шимолий Ирландия Буюк Британиянинг йирик шаҳри. Белфаст-Лох қўлтиғидаги катта порт. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 304 минг киши (1986). Б. канал ва темир йўл орқали ички раёнлар билан боғланган. Саноатининг асосий тармоқлари: кемасозлик (йирик ҳарбий ва йўловчилар ташувчи кемалар). электротехника, машинасозлик (асосан кема ва тўқимачилик саноати учун машиналар), самолёцозлик, жун газлама, гилам, сунъий тола ишлаб чиқариш ва бошқа Университет (1845-йилдан), технология коллежи, расмлар галереяси бор. Шаҳар ХИИ асрдан маълум. Ирландия бўлиб юборилгач (1921), Шим. Ирландиядаги линий ихтилофлар натижасида юзага келган можаролар марказларидан бири бўлиб келмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил