Белфлёр – кечпишар олма нави. АҚШдан келтирилган. Ўзбекистонда ХИХ аср нинг охирларидан кенг тарқала бошлаган. Дарахти ўртача ўсади, кенг шохшаббали (18 йиллик Б.нинг бўйи 5 – 7 м, эни 7,5 – 11 м га етади), одатда, шохлари ерга осилиб тушади. Гули йирик, оқ, эрта баҳорда гуллайди (апр. бошлари). Меваси йирик (ўртача 150 г), чиройли, ширин. Пусти ялтироқ, силлиқ, кУкишсариқ ёки сариқрангда. Кўплаб қорамтир нуқтачалари Б.га ўзига хос кўриниш бсриб туради. Эти оч сариқ, мулойим, серсув. Таркибида 14,4% қанд, 0,5% кислота, 0,2% кул моддалар бор. Тупроғи унумдор ерларда яхши ўсади. Кўчати экилганидан кейин 4йили ҳосилга киради. Б. 12 – 35 ёшида узлуксиз ва яхши ҳосил беради, кейинчалик ҳосилдорлиги камаяди. Ўзбекистоннингтогли ва тог олди раёнларида (Наманган вилоятида) кўп экилади. Сентабрда терилган олмалари февралгача яхши сақланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил