Белглар — 1) Сена ва Рейн дарёлари оралиғида яшаган шимоли шарқий галл қабилалари. Римликларга дастлаб Юлий Сезар юришлари муносабати билан маълум бўлган. Қадимда жасур халқ саналган (Страбоннинг хабар беришича, 300000 кишилик қўшин туза олганлар); римликларга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар; милоддан аввалги 57 — 46-йилларда Сезар легионлари томонидан бўйсундирилган. Белгларнинг машҳур қабилалари: ремлар, нервилар, белловаклар, свессонлар, амбианлар, моринлар, менапиялар, калетлар, велиокасслар, виромандуйлар, адуатуклар, эбуронлар, треверлар, атребатлар, токсандралар, секвонлар. Август даврида (милоддан аввалги 16й.) Белгика провинсияси барпо этилган. Гуманистлар томонидан ХВИ асрда қайта истилоҳга киритилган Белгика атамасидан Белгия номи келиб чиққан; 2) қадимда Европанинг қит'а қисмидан Жан. Англияга кўчиб ўтган келт қабилалари.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил