Belgorod
Белгород — Россия Федерациясидаги шаҳар, Белгород вилояти маркази. Северский Донес дарёси бўйида. Йирик темир йўл тугуни. Аҳолиси 315,2 минг (1999). 1237-йилдан маълум. Саноатининг энг муҳим тармоқлари: бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш (семент заводи, асбестоцемент, бўроҳак комбинатлари), машинасозлик (энергетика, кимё, асбобсозлик, электротехника, радиоэлектроника саноати). Озиқ-овқат, кимё, мебел саноати корхоналари, ўлкашунослик ва бадиий музейлар, "Курск жанги" музей-диорамаси, йирик иссиқлик электр маркази бор. Белгород орқали Шебелинка — Москва газ қувури ўтади. 3 та олий ўқув юрти, 2 та театр, телемарказ бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |