ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Белладонна, Ҳалокатли итузум (лотинча: Атрóпа белладóнна) — Соланаcеаэ оиласига мансуб кўп йиллик заҳарли ўт. Бўйи 0.5 — 1,5 (2) м. Барглари эллипссимон, ўткир учли, текис қирраш, калта бандли, кетма-кет жуфт-жуфт бўлиб жойлашган. Ҳар жуфтдаги битта барг катта бўлади. Туллари биттадан бо'либ жуфт-жуфт ҳолда барг қўлтиғига ўрнашган. Меваси тўқбинафша ранг, кўп уруғли ҳўл мева. Ёввойи ҳолда Қрим, Кавказ, Молдова ва Ғарбий Украинанинг ўрмонларида, ўтлокларда, сув ва йўл ёқаларида ўсади. Белладоннанинг ҳамма қисми апкачоидларга бой. Ундан атропин, гиоссиамин, скопояамин ва бошқа алкалоидлар олинади. Баргидан тайёрланган препаратлар (настойкалар), атропин алкалоиди огриқни қолдирадиган, кУз гавҳарини кенгайтирадиган ва спазмга қарши дори сифатида, меъда, кўз касалликларини даволашда ишлатилади. Барги астма касаллигида чекиладиган астматол порошоги таркибига киради. Б.нинг Кавказда ўсаднган яна бир тури (А. cауcасиcа) ҳам шу мақсадда тиббиётда ишлатилади[1][2].
Расмлар
-
Белладонна ўсимлиги: рангли китоб иллюстрацияси (анатомик тафсилот)
-
Ён томондан ко'ринган гул
-
Гулнинг ички қисми
-
Гулнинг чуқур ички ко'риниши
-
Мева, „Иблиснинг гилоси“
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Армандо Т. Ҳунзикер: Тҳе Генера оф Соланаcеаэ (о'збек тилида: Итузумдошларнинг Туркуми). А.Р.Г. Гантнер Верлаг К.Г., Руггелл, Лиэчтенстеин 2001. ИСБН 3-904144-77-4