Белмопан — Белиз давлати пойтахти. Аҳолиси 5,3 минг киши (1990). 1970-йилда Белизнинг янги маъмурий маркази сифатида асос солинган. Белиз дарёси соҳилида жойлашган. Озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон маҳсулотлариии қайта ишловчи корхоналар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил