Ben Austin
Бенжамин Жамес Аустин (1980-йил 7-ноябрда туғилган) — австралиялик имконияти чекланган сузувчи[1]. Унинг классификацияси С8 (тирсакдан юқори ампутация) ҳисобланади.
| Бен Аустин | |
|---|---|
|
Аустин 2000-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида 200 м комплекс усулда (СМ8) кумуш медални қўлга киритганини нишонламоқда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1980-йил 7-ноябр Веллингтон (Янги Жанубий Уэлс), Австралия |
| Бўйи | 1.87 м (6 фт 2 ин) |
| Вазни | 83 кг (183 лб) |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
Ёшлик йиллари
Аустин 1980-йил 7-ноябрда Веллингтон шаҳарчасида туғилган[2][3]. Онаси тарафдан бувиси орқали австралиялик туб жой аҳолиси наслига мансуб. Туғилганидан сўнг бир неча ҳафта ўтгач, туғруқ билан боғлиқ асоратлар сабабли шифокорлар унинг чап қўлини тирсагидан юқорисини ампутация қилишга мажбур бўлишган. Сузишдан ташқари у регби-лиг, регби-унион, Ватерполо[2] ва баскетбол ўйнайди[2][3]. У инглиз тилини ўқитувчиси бўлиш имконини берувчи мутахассислик бўйича таҳсил олаётган талаба ҳисобланади[2]. Шунингдек, Аустин кинезиология соҳасини ўрганмоқда[3]. Ҳозирда Австралиянинг Сидней шаҳрида истиқомат қилади[3]. Бойи 187 cентиметр (6 фт 2 ин), вазни эса 83 килограм (183 лб)[3]. Унинг тўртта опаси бор[4].
Сузиш фаолияти

Аустин сузишни беш ёшида бошлаган ва 1996-йилдан мусобақаларда қатнаша бошлаган[4]. У илк бор 1999-йилда Австралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган[2]. У асосан Паралимпия сузувчиси сифатида танилган бўлса-да, соғлом спортчилар ўртасидаги сузиш мусобақаларида ҳам қатнашган[2]. У „Wаррингаҳ Ақуатиc“ клуби шарафини ҳимоя қилган ва унга Бен Давиэс мураббийлик қилган[3]. 2008-йилда унга Граэме Cарролл мураббийлик қилган[5]. У Австралия спорт институти стипендияси соҳиби бўлган[4]
У 2000-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари, 2004-йилги ёзги Паралимпия ўйинлариа ўйинлари]] ва 2008-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида иштирок этган[2]. 2000-йилги ўйинларда у 200 м комплекс усулда сузишда кумуш медал ҳамда 100 м баттерфлй ва 4х100 м комплекс эстафетада иккита бронза медалини қўлга киритган[3]. Спортчи Сидней-2000 ўйинларига 200 м комплекс усулда сузиш бўйича 1-ўриндаги рейтинг билан ташриф буюрди ҳамда 100 м ва 50 м эркин усулда ва баттерфлй йўналишларида кучли бешликдан жой олган[6]. 2004-йилги ўйинларда у 100 м эркин усулда ва 4×100 м комплекс эстафета баҳсларида иккита олтин медални қўлга киритди ва ушбу ютуғи учун Австралия ордени билан тақдирланган[1]. Шунингдек, у 100 м баттерфлй, 200 м комплекс усулда ҳамда 4×100 м эркин усулда эстафетада учта кумуш медални ва 4х100 м эркин усулда эстафетада бронза медалини қўлга киритгн[3][7]. Аустин 2004-йилги Паралимпия ўйинларида 100 м эркин усулда ва 100 м баттерфлй йўналишларида иккита жаҳон рекордини ўрнатган[2]. 2008-йилги ўйинларда эса спортчи эркаклар ўртасида 4х100 м комплекс эстафетада (34 очко) олтин медал ва 4х100 м эркин усулда эстафетада кумуш медалга эга чиққан[7][3].
У 2002 ва 2006-йиллардаги Халқаро Паралимпия қўмитасининг сузиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган[3]. 2008-йилги Австралия чемпионатида у 100 м эркин усулда сузиш баҳсларида 0:59.08 натижа кўрсатиб, шахсий рекордини янгилади[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Аустин, Бенжамин Жамес, ОАМ“. Ит'с ан Ҳоноур. 2017-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 „Бен Аустин“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ. 2012-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-ноябр.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 „Бен Аустин“. Аустралиа: Сwимминг Аустралиа. 2011-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Бен Аустин“. Вибе Магазине (2004-йил 1-октябр). Қаралди: 2011-йил 18-ноябр.
- ↑ „Оне фор тҳе пурисц“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2008-йил 7-сентябр). Қаралди: 2011-йил 18-ноябр.
- ↑ „Ҳалоген“. ҳалоген.орг.ау. Қаралди: 2017-йил 8-сентябр.
- ↑ 7,0 7,1 „Атҳлете Сеарч Ресулц“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-апрел.