Бенжамин Роберт „Бен“ Олсен (талаффузи: Бенжамин Роберт "Бен" Олсен; 1977-йил 3-майда АҚШда туғилган — америкалик футболчи ва мураббий. 10 йил давомида у „ДC Унитед“ бош мураббийи бўлган. Бен Олсен ўзининг профессионал фаолиятининг кўп қисмини МЛСда „ДC Унитед“ жамоасида ўтказган. Клубдаги 12 мавсумда у иккита МЛС кубоги ва бир қатор бошқа кубокларни қўлга киритган.

Бен Олсен
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Бенжамин Роберт Олсен
Таваллуд санаси 1977-йил 3-май (1977-05-03) (49 ёш)
Таваллуд жойи Пеннсйлваниа, АҚШ
Бўйи 1.80
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ҳоустон Дйнамо (бош мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—2009 Д. C. Унитед 221 (29)
2000—2001 → Ноттингҳам Форест (ижара) 18 (2)
Миллий терма жамоа
1998—2007 АҚШ 37 (6)
Бошқарган клублари
2010 Д. C. Унитед (ёрдамчи)
2010—2020 Д. C. Унитед
2022— Ҳоустон Дйнамо
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Виржиния университети футбол жамоасида уч йил ўйнаб, 31 марта гол урган ва 41 голга ассистентлик қилган. 1997-йилда „Соccер Америcа“ журнали томонидан энг яхши коллеж ўйинчиси деб топилган. 1997-йил 27-декабрда у „ДC Унитед“ футбол клубига ўтган. Бен Олсен 4 та гол ва 8 та голли узатма билан МЛСда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган. Кейинги мавсумда у янада яхши ўйнаган. 26 та ўйинда у 5 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган ва шу тариқа клуб МЛС кубогини учинчи марта ютган ва футболчи Кубокнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. 2000-йил Бен Олсен „Ноттингҳам Форест“ футбол клубига ижарага берилган. У дарҳол мухлисларнинг севимли футболчисига айланган. Жароҳат олганлиги сабабли у 18 ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Олсен ниҳоят 2003-йилда „ДC Унитед“ футбол клубига қайтган. Мавсум давомида у 7 та голли узатмани амалга оширган ва 5 та гол урган. Кейинги мавсумда ўйнаб, 2009-йил 20-ноябрда Бен Олсен профессионал футболдан кетишини эълон қилган[1].

Халқаро фаолияти

Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлганидан кўп ўтмай, Бен Олсен АҚШ терма жамоасига чақирилган. Бироқ жароҳатлар унинг жамоада мустаҳкам ўрин олишига тўсқинлик қилган.

2005-йилда у жамоа билан CОНCАCАФ олтин кубогини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолияти

Катта футболдаги фаолиятини якунлагач, Олсен „ДC Унитед“ футбол клубига ёрдамчи мураббий этиб тайинланган. 2010-йил 29-ноябрда клуб бош мураббийи бўлган[2].

Статистика

Жамоа   Мавсум Лига Кубок АҚШ очиқ

кубоги

Халқаро турнир Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
ДC УнитедAQSH bayrogʻi АҚСҲ 2010 12 3 - - 1 0 - - 13 3
2011 34 9 - - 2 0 - - 36 9
2012 34 17 4 1 2 1 - - 40 19
2013 34 3 - - 5 5 - - 39 8
2014 34 17 2 1 1 0 6 5 43 23
2015 34 15 3 1 2 1 6 3 45 20
2016 34 11 1 0 1 0 - - 36 11
2017 34 9 - - 2 1 - - 36 10
2018 34 14 1 0 2 0 - - 37 14
2019 34 13 1 0 2 1 - - 37 14
2020 16 2 - - 3(*) 0 - - 19 2
Жами 334 113 12 3 23 9 12 8 381 133
Умумий фаолиятида    334 113 12 3 23 9 12 8 381 133

Манбалар

  1. ↑ Стевен Гофф. „Олсен то Ретире“ (эн). Тҳе Wашингтон Пост (2009-йил 20-ноябр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-июн.
  2. ↑ Стевен Гофф. „Бен Олсен намед cоач оф Д.C. Унитед нот лонг афтер беинг cонсидеред оут оф тҳе руннинг“ (эн). Тҳе Wашингтон Пост (2010-йил 30-ноябр). 2018-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-июн.