Benefis
Бенефис (франсузча бенеficе – фойда) – тушуми тўла ёки қисман театр жамоаси ёки айрим актёрга тўланадиган спектакл. Биринчи бенефис Франсияда 1735-йили ўтказилган. Ўзбекистонда биринчи бенефис 1924-йилда атоқли актриса Маъсума Қориеванинг Ҳалима (Ф. Зафарий, „Ҳалима“) ролини 100 марта ижро этиши муносабати билан ўтказилди. 1925-йилдан собиқ Иттифоқда, жумладан Ўзбекистонда бенефис бекор қилиниб, унинг ўрнига артистларнинг ижодий кечаларини уюштириш расм бўлган. 1958-йил Отелло (У. Шекспир, „Отелло“) ролини 500-марта ижро этилиши муносабати билан А. Ҳидоятовнинг ижодий кечаси бенефиси ўтказилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |