Bengaliya

Бенгалия, Бангол (бенгал тилида — Бангла) — Осиё жан.даги тарихий вилоят. Ганг дарёсининг қуйи оқими ҳавзаси ва Ганг, Браҳмапутра дарслари делтасида. Қадимда Бенгалиянинг турли қисмлари Анга, Ванга, Гауда каби номлар билан машҳур бўлган. Бу ҳудуд 10 — ХИИ асрлардан Бенгалия деб атала бошлаган. ХИИИ аср бошларида Деҳли султонлигита қўшиб олинган. ХИВ аср ўрталарида мустақил давлат бўлиб олган. 1575-йил бобурийлартомонидан забт этилган. ХВИИИ аср бошларида Бенгалия ҳудудида яна мустақил давлат вужудга келган. 1757-йил Бенгалияни Англия ўзига тобе қилган. 1947-йил Ҳиндистон иккига бўлингандан сўнг, ҳинду бенғаллар яшайдиган Ғарбий Бенгалия Ҳиндистонга, мусулмон бенғаллар яшайдиган Шарқий Бенгалия Покистонга ўтди. Шарқий Бенгалия 1971-йилдан — Бангладеш давлати.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |