Benlat
Qiyofa
Бенлат, фундазол — ўсимликларни замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилишда ишлатиладиган кимёвий препарат (сингиб таъсир этувчи фунгицид). Бир оз қўланса ҳидли оқ кристалл модда, сувда ва ёғларда эримайди. 50% ли ғўлланувчан кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Қанд лавлаги, бодринг, помидор, буғдой, олма, нок, ток ва бошқаларларнинг уншудринг, антракноз, аскохитоз, калмараз ва бошқа касалликларига қарши курашда 0,5—0,8 кг/га миқдорда суспензияси пуркалади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |