Bensi
Бенси, Бенсиху — Хитойнинг шим.шарқидаги шаҳар. Тайсзихе дарёси водийсида, Ляонин провинсиясида. Б.дан Шенян — Андун темир йўл ўтган. Аҳолиси 751 мингдан зиёд киши (1990- йиллар ўрталари). Тошкўмир, гилли сланес ва темир рудасига бой кончилик раёнининг маркази. Б. мамлакат қора металлургия ва темир рудаси, металлсозлик саноатининг муҳим марказларидан. Темир рудаси, чўян, сифатли пўлат, семент ва кокс, ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарилади. Йирик ТЕТС ва кончилик институти бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |