Bentonitlar
Бентонитлар, бентонитли гиллар — асосан монтмориллонит гуруҳига мансуб минераллардан иборат гиллар. Баъзан тошеовун ҳам дейилади. Б. таркибига монтмориллонитдан ташқари гидрослюда, каолинит, палигорскит, сеолитлар ва бошқа ҳам киради. Б. вулканик туф ва кулларнинг сувда, асосан денгиз ҳавзааарида дигенетик ўзгариши натижасида (қаранг диагенез) ҳосил бўлади. Б. кристалл тузилиши қатқат, кўп сув шима оладиган булганлиги учун сув таъсирида кўпчийди. Б. саноатда бурғи қоришмаларини тайёрлашда, металлургияда, шунингдек тиббист ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Б. Ўзбекистонда (Шўрсув, Азкамар, Кўкайти, Деҳқонобод), шунингдек Грузия, Озарбайжон, Украина (Қрим я. о.), Россия (Татаристон), Қозоғистонда учрайди. Қри.мда Б.ни кил (гил) деб атайдилар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |