Bentos


Бентос (юнонча: βένθος - бентҳос — чуқурлик) — денгиз ва чучук сув ҳавзалари тубидаги балчикда ва унинг устида яшайдиган организмлар. Бентос ўсимликлар (фитобентос) ва ҳайвонлар (зообентос) Бентосга ажратилади. Зообентос ўз навбатида лойқада яшайдиган ҳайвонлар — инфауна (кўп туклилар. икки паллали моллюскалар, эхиуридлар, сипункулидлар, айрим игнатерилилар ва бошқалар)га, лойқа устида ўрмалаб юрувчилар — онфауна (кўп туклилар, моллюскалар, игнатерилилар, қисқичбақасимонлар), субстратга ёпишиб яшовчилар — эпифауна (ғовак танлилар, гидроидлар, актиниялар. Кораллар, мшанкалар, денгиз ёпгоқчалари, айрим иккипаллалилар). сув туби яқинида сузиб юрадиган, баъзан сув тубига тушиб турашган нсктобентос (креветкалар. мизидлар, айрим голотуриялар, сув туби баликлари ва бошқалар)га ажратилади. Танасининг ўлчами бўйича Бентос макробентос (5 – 10 мм ва ундан йирикроқ органпзмлар), меёбентос (0.5 мм дан 10 мм гача) ва микробеитосга (0.5 мм дан кичик) бўлинади. Денгизнинг саёз қисмида фитобентос асосан макрофитлар сувўтларидан, чуқур қисмида эса ҳайвонлар ва бактериялардан иборат. Денгизларда Бентос биомассаси чуқурлик ортиши билан камайиб боради. Денгиз тубининг 8% ни ташкил этадиган соҳил бўйи сувлари (чуқ. 200 м гача) биомассасига денгиз биомассасининг 60%, аксинча сув тубининг 3Ғ4 қисмига тенг бўлган абиссал қисмига 10% биомасса тўғри келади. Океан Бентос ялпи биомассаси 10— 12 млрд. т га тенг. Чучук сувларда Бентос сон ва турлар жиҳатидан нисбатан хилма-хил бўлмайди. Зообентос таркибига ҳар хил умуртқасиз ҳайвонлар. фитобентосга сув ўтлари ва гулли ўсимликлар киради. Бентос кўпчилик баликлар ва бошқа ҳайвонлар учун озиқ ҳисобланади.
Яна қара
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |