Бербера – Сомали шимоли ғарбидаги шаҳар. Аҳолиси 65 минг киши (1981). Мамлакатнинг Адан қўлтиги соҳилидаги йирик порти, Бербера орқали чорва моллари ва тери хом ашёси араб мамлакатларига экспорт қилинади. Автомобил йўллари тугуни бор. Балиқ овланади. Семент заводи бор. Бербера атрофидан гипс ангидриди, қурилиш саноати хом ашёлари олинади. Берберадан жанубида ниобий рудалари топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил