Берданка — милтиқ. Калибри 10,67 мм, оғирлиги 4,9 кг, отиш узоқлиги 4000 қадам. Америкалик полковник Х. Бердан ишлаб чиққан; ХИХ аср 60- йилларида рус ҳарбий муҳандислари А. П. Горлов ва К. И. Гуннуслар такомиллаштирган. Шундан сўнг АҚШда "рус милтиги" номини олган. ХИХ аср 70— 90- йилларида рус қўшинларининг асосий қуроли ҳисобланган. 1891-йилдан бошлаб Б. ўрнига рус ихтирочиси С. И. Мосин милтиғи ишлатилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил