Bergen
Берген — Норвегия жанубий ғарбидаги шаҳар. Шимолий денгиз соҳилидаги порт. Хордаланн фюлкесинипг маъмурий маркази. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Берген стансияси. Аҳолиси 213 минг киши (1991). Кемасозлик, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Берген яқинида йирик нефткимё саноати мажмуаси бор. Балиқ, овланади ва балиқ маҳсулотлари экспорт қилинади. Университет, савдо мактаби бор. Ўрта асрларда шимолий ғарбий Европанинг йирик савдо марказларидан бири бўлган. Қирол қалъаси қолдикқари (ХИИИ аср), Розенкранс минораси (ХВИ аср), Мария черкови (ХИИ аср), композитор Э. Григ уй музейи каби меъморий ёдгорликлар сақланган. Шаҳарга 1070-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |