Берилл — ҳалқасимон силикатлар кенжа синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи АИ2Бе3(Си60лл(). Кристачлари олти қиррали призмалар шаклида. Шишасимон ялтироқ. Ранги яшил, сарғишоқ кулранг. Қаттиқлиги 7,5—8; соф оғирлиги 2,6—2,7. Берилл пневматолитгидротермал конларда, пегматит, грейзенлар билан бирга, кварсли ертомирлар ва бошқа жойларда учрайди. Таркибида хром бўлган тиник, яшил Берилл зумрад рангсизи, пуштиси воробевит; зангори мовий тури аквамарин, тилларангсарғиши гелиодор дейилади.

Бериллнинг зумрад ва аквамарин, гелиодор каби турлари қимматбаҳо тош сифатида заргарликда, рудалари металлургияда бериллий олишда, тузлари саноатнинг бошқа тармоқларида ва тиббиётда ишлатилади. Ўзбекистон, АҚСҲ, Колумбия, Мадагаскар, Украинада конлари топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил