Berilliylash
Бериллийлаш — металл ёки қотишмаларнинг сиртқи қатламини 1100° гача трада оксидланишдан сақлаш мақсадида Бе билан қоплаш. Б. учун 98—99% Бе (ёки ферробериллий) ва 2—1% НҲ4C1, ё бўлмаса, 75% Бе (ёки ферробериллий), 23% А12О3 ва 2% НҲ4C1 кукунлари аралашмаси ишлатилади. Металл (ёки қотишма) ана шу аралашмада 950—1050° трада 4—10 соат қиздирилади, бериллий металл (ёки қотишма)нинг сиртқи қатламига сингиб, унинг коррозияга ва иссиққа чидамлилнгини кескин оширади, бошқа хоссалари ҳам яхшиланади. Б. баъзан, фақат муҳим иссиқликка чидамли қотишмалар учун қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |