Berkaxon
Беркахон (рус солномаларида — Беркай) (1209—1266) — Олтин Ўрда хони (1255—1266). Чингизхоннинг набираси, Жўжихоннинг учинчи уғли, Ботухоннинг укаси. Беркай ўз давлатининг ҳарбийи қтисодий қудратини ошириш учун ҳунармандчилик ва савдо-сотиқни ривожлантиришга катта аҳамият берган, шу мақсадда у 1257-йил босқоқлик ҳарбийсиёсий ташкилотини тузиб, унинг воситаси билан Олтин Ўрдага тобе ерларда, жумладан Русда маҳаллий ҳокимият устидан назорат ўрнатган, аҳолини ялпи рўйхатга олиб, солиқ ундириш системасини тартибга солган. Мўғуллар Эронни босиб олиб, Бағдодни забт этгач (1258), Беркахон Озарбайжонни Олтин Ўрдага қўшиб олиш мақсадида Ҳулокуйларга қарши кураш бошлаган, бу борада у ўзига иттифоқчи излаб Миср султони Бейбарс билан яқин дипломатик алоқалар ўрнатган. 1264-йил Беркахон Ҳулокухонга қарши қўшин тортиб, уни Кура дарёси соҳилида мағлуб этган, аммо 1265-йил Озарбайжонга яна юриш қилганда тўсатдан вафот этган. Беркахон ҳукмронлиги даврида Олтин Ўрда аҳолиси ислом динига киритила бошлаган, иккинчи пойтахт — Сарой Берка қурилган.
| Беркахон Файл:Баэркаэ Cучи улеэ.жпг | |
| Ҳукмронлигининг бошланиши: | 1255 |
|---|---|
| Ҳукмронлигининг тугаши: | 1266 |
| Ўтмишдош: | Жўжи |
| Меросхўр: | Мангу Темур |
| Туғилган санаси: | 1209 |
| Туғилган жойи: | Бурхан-Халдун |
| Вафот санаси: | 1266 |
| Вафот жойи: | Тбилиси |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |