Беркнеслар (Бжеркнес) — ота ва ўғил норвег геофизиклари: 1) Вилгелм Фриман Корен (1862— 1951) — метеорологияда фронтологик илмий мактаб асосчиси. Суюқлик ёки газда сиркуляциянинг тезлашиши тўғрисидаги теорема, сиклонларнинг тўлқин назарияси муаллифи. Обҳавони олдиндан айтишнинг динамик усулларини ишлаб чиққан. Норвегияда обҳаво хизматига асос солган (1917); 2) Якоб (1897—1975) — атмосфера фронтлари ҳақидаги та’лимот асосчиларидан бири. Асарлари сиклонлар эволюциясига, уларнинг атмосферанинг умумий сиркуляциясидаги аҳамиятига, океан сувларининг атмосфера жараёнларига та’сири ва б.га доир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил