Berlin-Rim oʻqi

„Берлин-Рим ўқи“ — 1936 йил 25 октабрда Берлинда имзоланиб, Германия билан Италия ўртасида тузилган ҳарбий-сиёсий битим. Битимга мувофиқ, Германия Эфиопиянинг Италия томонидан босиб олинишини эътироф қилди. Ҳар икки томон Испаниянинг Франко ҳукуматини тан олганликларини эътироф этишди ва унга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгилашди, Болқон ва Дунайбўйи давлатларни иқтисодий жиҳатдан асоратга солиш режаларини тузишди. 1936-йил 25-ноябрда „Коминтернга қарши пакт“га Германия билан Япониянинг имзо қўйиши „Берлин-Рим ўқи“нинг давоми бўлди.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |