Берос (юн., бобилча Белрушу) (милоддан аввалги тахминан 350—280) — бобиллик тарихчи, маъбуд Мардук ибодатхонаси коҳини. Бобилдаги ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан Юнонистонга қочиб бориб. Кос о.да астрология мактаби очган. Ватанига қайтгач, маҳаллий ривоятлар ва тарихий анъаналар асосида подшо Антиох 1 га атаб юнон тилида Бобил тарихини ёзган. Б. асарлари бизнинг давримизгача етиб келмаган. Асарнинг (кўп ҳолда фактлар бузиб кўрсатилган) айрим парчалари антик ва Византия тарихчилари асарларидан жой олган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил