Bersim
Берсим, миср себаргаси (Трифолиум алехандринум) – дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, ем-хашак экини. Баъзан кўкат ўғит учун ҳам экилади. Миср, Покистон, Ҳиндистон, АҚШда, шунингдек Ўзбекистоннинг шоликор ҳудудларида кенг тарқалган. Берсим ўқилдизли (1 —1,5 м гача чуқурликка киради) ўсимлик. Поясининг баландлиги 80—100 см, сершох, тўғри ўсади. Барглари майда, узун бандда жойлашган. Тўпгулли юмалоқчўзиқ (уз. 2—4 см), гуллари оқ, пушти, сарғиш рангда. Меваси бир уруғли дуккак. Уруғлари ялтироқ сариқ рангда (1000 дона уруғининг вазни 2,8—3,5 г). Уруғи 6— 8° да униб чиқади. Пичани юмшоқ, хушхўр. Таркибида 9,3% протеин, 2.4% ёг, 46,0% углеводлар бор. Суғориладиган майдонларда яхши ҳосил беради. Кузда ёки баҳорда экилади. Уруғлик экиш меъёри 12–16 кг/га. Гуллай бошлаганда ўрилади. Ҳосилдорлиги 70—80 с/га, бир йилда уч-тўрт бор ўрилади.
| Берсим | ||||
|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||
| ||||
| Трифолиум алехандринум | ||||
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |