Bertha Beckmann
| Бертҳа Беcкманн | |
|---|---|
|
1850-йил Бертҳа Беcкманн автопортрети | |
| Таваллуди |
1815-йил 29-январ |
| Вафоти |
6-декабр 1901-йил (86 ёшда) Леипзиг |
| Фуқаролиги | Пруссия қироллиги |
| Касби | фотограф |
Бертҳа Wеҳнерт-Беcкманн (1815-йил, 25-январ – 1901-йил, 6-декабр) – машҳур немис фотографи. Бертҳа Германиянинг биринчи профессионал аёл фотографи бўлган, шунингдек, Брита Софиа Ҳесселиус ва Геневиèве Элизабетҳ Дисдéри бир неча йил олдин танилган дунёдаги биринчи профессионал аёл фотограф бўлган. Эри билан биргаликда 1843-йилда Лейпсигда студия очди ва 1847-йилда турмуш ўртоғиниг вафотидан сўнг бизнесни ўзи бошқарган[1].
Ҳаёти
Wеҳрнерт-Беcкманн Пруссия қироллигининг Бранденбург вилоятидаги Cоттбус шаҳрида туғилган. Биринчи марта 1839-йилда Дрезден шаҳрида сартарош бўлиб ишлаган. У ерда 1840-йилга келиб, бўлажак турмуш ўртоғи фотограф Эдуард Wеҳнерт (1811-1847) билан учрашди, Эдуард Wеҳнерт уни дагеротипия жараёни билан таништирди, бу эса кўп миқдорда босма нашрлар тайёрлашга имкон эди[2].
1843-йилда Беcкманн турмуш ўртоғи билан Лейпсигда студия очди ва Германиянинг биринчи таниқли профессионал аёл фотографига айланди. 1847-йилда эри вафотидан кейин бизнесни ўзи бошқаришни давом эттирди. 1849-йилда Беcкманн АҚШга жўнаб кетди ва Ню-Ёркда ўз студияларини очди, дастлаб „62 Wҳите Стреэт“ кўчасида ва кейинроқ „385 Броадwай“ кўчасида. Америкада бўлганида Беcкманн портрет фотографияси бўйича махсус хизматлар учун гувоҳнома олди. Беcкманн 1851-йилда Ню-Ёркдаги бизнесини акасига топшириб, Лейпсигга қайтиб келди. 1866-йилда Беcкманн ўз бизнесини Лейпсигнинг Элстерстраßэ шаҳрига кўчирди, у ерда Беcкманннинг қўлида бир нечта ходимлари бор эди. Унинг студияси шаҳардаги энг таниқли манзиллардан бирига айланди. Беcкманн 1883-йилда 68 ёшида нафақага чиқди[1][3].
Беcкманн дагеротипия фотографик жараёнида ишлаган. Лейпсиг шаҳар тарихи музейида жойлашган унинг ишини акс эттирувчи кўргазма фотографиянинг дастлабки тарихига қўшган энг қимматли ҳиссалардан бири бўла олади. Беcкманн ўз ишининг энг замонавий тенденциясини кузатиб борди, жумладан, „стерео-пҳотограпҳй“ кашф қилингандан сўнг уни қунт билан ўрганди[4].

Кўргазмалар
Wеҳнерт-Беcкманн 1854-йилда Мüнченда бўлиб ўтган Эрсте Аллгемеине Деуцче Индустриэаусстеллунг (Биринчи немис саноат ярмаркаси)да Саксониядан келган иккита фотосуратчидан бири бўлиб, у ерда дагеротипиядан ташқари қоғоз босмаларини ҳам намойиш этди[2]. Бугунги кунда унинг асарларини Лейспигдаги шаҳар музейида кўриш мумкин[1].
Эътироф
Унинг ижодида инсоний ёндашув юқори даражадаги санъат ва техник сифат билан уйғунлашган[2]. Портретларга ихтисослашган энг таъсирчан асарларида болалар суратга олинган. Беcкманннинг янги усул ва инновацияларга бўлган қизиқиши, замонавий реклама усулларидан фойдаланиши ва ишбилармонлиги унинг фотографлигига катта муваффақиятига эришшига ҳисса қўшди[1].
Карераси
Ню-Ёркда яшаганида, президент Миллард Филлмор, элчилар ва бошқа сиёсатчилар ва таниқли одамлар суратга тушиш учун унинг олдига келишарди. Лейпсигдаги студиясига қайтгач, у ўз шаҳрида биринчи бўлиб яланғоч фотосуратларни ишлаш билан шуғуллана бошлади. Шунингдек, у ўз шаҳрига қайтгач, фотосуратлар портфелига машҳур шахслар расмларини қўшди. Бу шахслар орасида Cлара Счуманн, Жоҳаннес Браҳмс, Франз Доминиc Грасси, Карл Ҳеине ва бошқалар бор эди. Бундан ташқари, Беcкманн Лейпсигнинг (1855-1860) биринчи меъморий фотосуратлари билан машҳур бўлиб, улар Пётр дарвозаси (1860) каби баъзилари вайрон бўлгунга қадар шаҳар ва унинг хусусиятларини ҳужжатлаштирган[5].
| Викиомборда „Бертҳа Беcкманн“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ниcоле Счöнҳерр, Страßэннамен ин Дресден – Реине Мäннерсаче? Ландешаупцтадт Дресден. Дер Обербüргермеистер, Глеичстеллунгсбеауфтрагте фüр Фрау унд Манн, Дресден 2005, паге 32. (олмонча) Ретриэвед 8 Марч 2013.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Бертҳа Wеҳнерт-Беcкманн (1815 –1901)“, Деуцчес Ҳисторисчес Мусеум. (данча) Ретриэвед 8 Марч 2013.
- ↑ „Бертҳа Wеҳнерт-Беcкманн“, Луминоус Линт. Ретриэвед 8 Марч 2013.
- ↑ „Тҳе Фемале Пҳотограпҳер - Стадтгесчичтличес Мусеум Леипзиг“. www.стадтгесчичтличес-мусеум-леипзиг.де. Қаралди: 2018-йил 29-март.
- ↑ „Тҳе Фемале Пҳотограпҳер - Стадтгесчичтличес Мусеум Леипзиг“. www.стадтгесчичтличес-мусеум-леипзиг.де. Қаралди: 2018-йил 29-март.