Berton
Бертон—кечки серҳосил олхўри нави. Америкадан келтирилгап. Дарахти ўртача катталикда, баландлиги 5–6 м. Барги тескари тухумсимон, қалин, тўқ яшил. Ўзидан чангланади. Меваси йирик (40—60 г), тўқ бинафша рангда. Эти тиғиз, хушхўр, таъми нордонроқ. Суғориладиган майдонларда яхши ҳосил беради. Кўчати экилгандан кейин 6йили ҳосилга киради. Апрел ўрталарида гуллайди, сентабрда пишади. Таркибида 11,5% қанд бор. Тупи 60–150 кг ҳосил беради. Зараркунанда ва касалликларга чидамли нав. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади. Меваси янгилигида ейилади, шарбатлар, жем, мураббо тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |