Бертранд Артҳур Wиллиам Русселл, 3-Эарл Русселл (18-май 1872 – 2-феврал 1970) британ файласуфи, тарихчи, математик, пацифист, рационалист, Қироллик Жамияти аъзоси, Нобел мукофоти ва "Хизматлари учун" ордени лауреати бўлган[1]. Буюк Британия ва АҚШда бир неча унтларнинг профессор 1908-йилдан Лондон қироллик жамияти аъзоси. Инглиз неореализми ва неопозитивизми асосчиси. Унинг фикрича, фалсафа ўз муаммоларини табииёт илмидан олади, унинг вазифаси — табииёт илми тамойиллари ва тушунчаларини таҳлил қилиш ва тушунтиришдан иборат. Математикани мантиқан асослаб бериш мақсадида мантиқнинг дедуктиваксиоматик тузилишини ривожлантирган. "Математика асослари" (А. Уайтхед билан бирга; 1—3ж.лар, 1910—13) асарини ёзган. Р. ўзининг социологик карашлари билан психологизмга яқинлашган. Унинг фикрича, тарихий жараён ва одамларнинг хаттиҳаракати асосида инстинкт, ҳиссиёт ётади. Р. обектив тарихий қонуниятларни аниқлаш мумкин эмас, деб ҳисоблаган. У ядро қуролини тақиқлаш ва тинчтотув яшаш сиёсатининг тарафдори бўлган. Пагуош ҳаракати ташаббускорларидан бири. Адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреата (1950).

Бертранд Артҳур Wиллиам Русселл, Эарл Русселл ИИИ
Таваллуди 18-май 1872-йил, Треллеч, Монмоутҳшире, Уэлс
Вафоти 2-феврал 1970-йил(1970-02-02)
(97 ёшда), Пенрҳйндеудраэтҳ, Уэлс
Кўрсатган таъсирлари Таҳлилий фалсафа, Wиттгенстеин, А. Ж. Аер, Рудолф Cарнап, Курт Гöдел, Карл Поппер, W. В. Қуине, Н. Чомскй, Ж. Л. Аустин, Саул Крипке, Моритз Счлиcк, Алфред Тарски, Фриэдрич Wаисманн, Доналд Давидсон
Олган таъсирлари Леибниз, Ҳуме, Г.Э. Мооре, Жоҳн МcТаггарт, Фреге, Wҳитеҳеад, Wиттгенстеин, Милл, Тҳомас Паине

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил