Besh bosh
"Беш бош" – ХХ аср бошларида Туркистоннинг пахта тозалаш ва пахта мойи ишлаб чиқариш саноатида ҳукмронлик қилган аксиядорлар жамияти. 1914-йилда ташкил этилган. „Беш бош“да 5 пахта фирмаси – „Вл. Алексеэв“, „Бр. Шлоссберг“, „Московское торговопромўшленное товариҳество“, „Перс“, „Болшая Ярославская мануфактура“ бирлашган. Унга Туркистоннинг турли вилоятларида жойлашган пахта тозалайдиган 39 та ва пахта мойи ишлаб чиқарадиган 5 та завод қараган. „Беш бош“ Россиядаги „Сало.мас“ синдикатининг аъзоси бўлган, ўз фаолиятида Россия империясидаги йирик банклардан бири – Рус-Осиё банкига таянган. „Беш бош“ Туркистонда мустамлакачилик зулми таянчи бўлиб келган. „Беш бош“ 1918-йил март ойида национализация қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |