Бешкент — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги шаҳар. 1977-йилда шаҳар мақомини олган. 1964-йилдан эътиборан Қарши тумани маркази ҳисобланган. 1926—1930 ва 1935—1959-йилларда Бешкент тумани маркази бўлган.

Бешкент
шаҳар
38°49′01″Н 65°39′0″Э / 38.81694°Н 65.65000°Э / 38.81694; 65.65000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Қарши тумани
Аҳолиси
 (2016)
18,9
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 180201180200[1]
Beshkent xaritada
Beshkent
Бешкент

Этимологияси

Маҳаллий ерлик аҳоли беш кас (кас бу ерда одам, инсон маъносида) бирикмасини беш ака-укалар қишлоқчани ташкил этган деб изоҳлашади. Шунингдек, бир неча қишлоқ ва маҳаллар йиғиндиси шаклида ҳам эътироф этилади. Шаҳар номи таркибида беш сўзи асли туркийча сўз ҳисобланади, форсчада беш кўп, ортиқ, зиёд маъноларида қўлланади[2].

Сомъоний, Ёқут Ҳамавий асарларида Фижкант, Фижакент номлари тилга олинадди. ХВИ аср вақф ҳужжатларида бу ном Вижкат, Бижкат, Бежкат шаклида талқин этилади. Номнинг товуш тартиби ўзгариб, бошланғич бўғин фиж — виж — биж — беш тарзида шаклланган. Ерлик аҳоли номни ўз тилига мослаб олган. Шунингдек, айрим ҳудудларда беш шакли эмас пеш ёки пиш шакли сақланган.

Шаҳар номининг кейинги бўғинидаги кент сўзи қадимий эрон тилига хос бўлиб, қўрғон, қишлоқ ёки қўрғонлар йиғиндиси маъносини англатган. Лекин бу ўринда кат сўзи қадимийроқдир. Яъни шаҳар номи аслида Бешакат бўлиши ҳам мумкин. Кент сўзи билан жой номларини аташ асосан туркий тилли халқлар орасида кенг тарқалган. ХВИ асрнинг иккинчи ярмига келиб шаҳар номидаги кат қўшимчаси кентга ўзгариб кетган. Қишлоқ Нахшабнинг қуйи жанубий қисмида жойлашган. Ном таркибидаги фиж — виж — биж — пиш — виш — биш — беш сўзи қуйи қисми, адоғи маъносини ҳам берган. Шунга кўра, Бешкент қуйи қишлоқ деган маънони англатган[2].

Ўхшаш номлар

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Бешкент қишлоғи бор. Шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларида ҳам Бешкент номли қишлоқлар бор[2].

Жойлашуви

Бешкент шаҳри туманнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Вилоят маркази ва яқин темир йўл стансияси жойлашган Қарши шаҳригача 7 км лик масофа бор.

Аҳолиси

Аҳолиси 15,8 минг кишини ташкил этади (2005-йил).

2016-йил 1-январдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра Бешкент шаҳрида 18,9 минг киши яшаши қайд этилган[3].

Саноати

Хўжаликлари ва аҳолиси Бешкент каналидан сув олади. Шаҳарда пахта тозалаш заводи, нон комбинати, 5 қўшма корхона (шу жумладан, Ўзбекистон — Россия, Ўзбекистон — Покистон қўшма корхоналари) фаолият кўрсатади. Шунингдек, Қарши чўлини ўзлаштириш билан шуғулланувчи бир қанча корхона ва муассасалар ҳам фаолият юритади. Шаҳарча ҳудудида 4 та умумий таълим мактаби (3,9 минг ўқувчи), 1 та лицей (237 ўқувчи), 1 касб-ҳунар коллежи (627 ўқувчи) мавжуд. 11 та спорт иншооти, 32 та жисмоний тарбия ва спорт жамоалари фаолият кўрсатади. 2 та кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, касалхона, 3 та поликлиника аҳолига хизмат кўрсатади.

Манбалар

  1. ↑ „Қашқадарё вилояти“. голденпагес.уз. Қаралди: 08-2023.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 57-58-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 142-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7. 

Адабиётлар