Beshnov
Бешнов — Ҳисор тоғ тизмасининг тармоқдаридан бири. Жан.да ва ғарбда Қизилдарё, шаркда Танхоздарё оралиғида жойлашган. Узунлиги қарийб 28– 30 км. Энг баланд жойи 3446 м (Чурчиқ тоғи). Сувайирғич қисмининг баландлиги 2600–3000 м. Шим. ён бағри анча тик ва сойлар билан ўйилган, жан. эса Қизилдарё водийсига астасекин пасайиб боради ва нисбатан камроқ ўйилган.
Б. токембрий ва қуйи палеозойнинг метаморфик сланес ҳамда гилтош катламларидан тузилган. Сувайирғич қисмида ўткир қиррали, қояли чўққилар (Арратош, Маскара, Чакмонкуйди) бор. Сойларнинг аксарияти булоқлардан бошланади. Баҳор ва ёзнинг биринчи ярмида тўлиб оқади.
Қуйи ён бағирларининг тупроғи жигарранг. Ёнғоқ, дўлана, наъматак, зирк, учқат ўсади. 2200 м дан юқорида арчазорлар бор. Яйлов минтақаси (субалп ва алп зоналари)да ёввойи сули, мушукқуйруқ, бетага, қоқиўт, бинафша, ёстиқсимон ўсимликлар тарқалган. Тошқўрғон қишлоғидан шарқдаги қисми Ҳисор қўриқхонаси худудига қарашли. Қолган қисми яйлов сифатида фойдаланилади. Б. ён бағридан Оққуодинсой, Қоронкўлсой, Сулувсой, Мирқуруқ, Новтерах ва бошқа сойлар бошланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |