Beshotar
Бешотар — ўқдони (магазини)га бешта ўқ жойлаштириладиган милтиқ. 1891-йилда рус қуролсози С. И. Мосин ихтиро қилган. ХИХ аср охирида дунёдаги барча давлатларнинг қўшинлари ўқдонли милтиқлар билан қайта қуроллантирилган. СИ. Мосин Б.га 3-марта ўзгартириш киритиб, 1930-йилда уни калибри 7,62 мм ли Б. деб атаган. Нишонга олиш узоклиги 2000 м. Б.да кўрсатилган энг яхши натижа 400 м гача, оптик мослама ўрнатилгандан кейинги натижаси 800 м гача. Ўқ ствол ичидаги бурама ўйиқлардан 3-марта айланиб ўтган. Б.да минутига 10—12 та ўқ отиш мумкин бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин пистолетпулемётлар, карабинлар яратилгандан сўнг (қаранг Автомат қурол) Б. ўз аҳамиятини йўқотган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |