Бештрамсой — Навоий вилояти Навоий туманидаги сой. Юқори оқимида Оқтошсой, ўрта ва қуйи оқимида Шўрғасой деб ҳам аталади. Қоратоғнинг жан. ён бағрида 1100 м баландликдан бошланади. 9 та ирмоғи бор. Узунлиги 22 км, ҳавзасининг майдони 41 км². Б. жуда камсув. Ёмғир, қор ва булоқ сувларидан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди. Баъзан сел оқими кузатилади. Ёзда суви суғоришга сарф бўлади ва Зарафшон дарёсига етмасдан қуриб қолади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил