Бесшатир — қад. ўбалар (мозорқўрғонлар) мажмуаси (милоддан аввалги ВИИ—ИВ асрлар). Қозоғистон Республикасининг Олмаота вилояти, Қапчиғай қишлоғидан 116 км шарқда, Или дарёсининг ўнг қирғоғидан 3 км узоқликда, Желшағир тоғи этакларида жойлашган. Бу ердаи 2 км масофага чўзилган 31 та ўба аниқланган. 1957—61 йилларда Еттисув археологик экспедицияси томонидан ўрганилган. Б. ўбалари Еттисувдаги сакларнинг ижтимоий-маиший, хўжалик тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил