Бевертаинер — бу атама „бевераге“ (ичимлик) ва „энтертаинер“ (кўнгилочар) сўзларининг бирикмасидан ҳосил бўлган. У одатда Лас Вегасдаги казиноларда ишловчи, хизмат кўрсатиш билан бирга қўшиқ куйлаш ва рақс тушиш билан шуғулланувчи коктейл официантини билдиради[1].

Бевертаинер
Касб
Касб тури
Официант, қўшиқчи, раққоса
Фаолият соҳалари
Лас Вегасдаги казинолар
Таʻриф
Меҳнат соҳалари
Озиқ-овқат соҳасида

Келиб чиқиши

2003-йилда Рио меҳмонхонаси казиносида бевертаинерларни жорий қилган. Улар бир вақтда хизмат кўрсатувчи коктейл официант сифатида ҳам, кўнгилочар ижрочилар сифатида ҳам ишлаган[2][3]. Мижозларга хизмат қилмаётган пайтларида бевертаинерлар казино полидаги бешта саҳнадан бирида 90 сониялик рақс чиқишларини намойиш қилган. Рио казиносида 80 дан ортиқ бевертаинер фаолият юритган. Дастлаб бу ғояга шубҳа билан қаралган бўлса-да, кейинчалик унинг муваффақиятли экани маълум бўлган[4][5].

2024-йилда Тҳе Ласт Шоwгирл филмида шоу-гирлликдан кейин бевертаинерга айланган қаҳрамонни ижро этган Актриса Жамиэ Леэ Cуртис[6] шундай эслаган эди:

Вегасдаги биринчи кунимизда Гиа Cоппола билан Рио меҳмонхонаси ва казиноси атрофида сайр қилдик. У ердаги жуда чиройли ва ёш коктейл официантидан ма’лумот олиш учун саволлар бераётганимда у шундай деди: "Мен коктейл официанти эмасман, мен бевертаинерман.” Бевертаинер нималигини со'раганимда эса улар шунчаки ичимлик тарқатувчиси эмас, балки кўнгилочар дастурлар ҳам намойиш этиб, касаба уюшмаларини четлаб ўтадиган хизматчи эканини тушунтирди[7].

Манбалар

  1. ↑ Падгетт, Сониа „Бевертаинер сервес cоcктаилс анд данcес“. Лас Вегас Ревиэw-Жоурнал (2011-йил 8-май). Қаралди: 2013-йил 24-май.
  2. ↑ Бенстон, Лиз. „Тҳе Рио алтеринг серверс' поситионс“. Лас Вегас Сун (2003-йил 20-феврал). Қаралди: 2021-йил 23-октябр.
  3. ↑ Смитҳ, Род. „Рио то реплаcе cоcктаил серверс“. Лас Вегас Ревиэw-Жоурнал (2003-йил 20-феврал). 2005-йил 17-январда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Падгетт, Соня. „Бевертаинер сервес cоcктаилс анд данcес“. Лас Вегас Ревиэw-Жоурнал (2011-йил 8-май). Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
  5. ↑ „Бевертаинер Перформанcес ат Рио Лас Вегас“. Вегас4лоcалс.cом.
  6. ↑ Бернабе, Ангелине Жане. „'Тҳе Ласт Шоwгирл' старс Памела Андерсон, Жамиэ Леэ Cуртис он тҳе филм'с мессаге оф ресилиэнcе“. АБC Неwс (2025-йил 8-январ).
  7. ↑ Тҳомпсон, Симон. „'Тҳе Ласт Шоwгирл' Памела Андерсон Wанц Оппортунитиэс Нот Апологиэс“. Форбес (2025-йил 9-январ).