Бейделлит — силикатлар синфига мансуб минерал (АҚШнинг Колорадо штатидаги Бейделл кони номидан). Ки-мёвий формуласи (К2,Н2О) Ал2(ОҲ)2[АлСи3О10Ж • пН2О. Каттиклиги 1,5. С. оғ. 2,6. Бентонитли гилларнинг асосий компонента. Ранги қизғиш, қунғир, юмшоқ. Б. отқинди ва вулкан жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади. Хиллари: ферри-, магнези- ва магнобейделлит. Б. Крзоғистонда, Ғарбий Сибирда, Грузияда ва Ўзбекистон (Фарғона, Сур-хондарё, Тошкент атрофи)да учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил