Бейра

Бейра — Мозамбикдаги шаҳар, Ҳинд океани соҳилида, Пунгве дарёси бўйида жойлашган. Софала провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 292 минг киши (1989). Транспорт йўллари тугуни мавжуд. Африка шарқий қирғоғидаги муҳим портлардан бири, мамлакатда Мапутудан кейин аҳамияти бўйича 2-ўринда туради, қўшни давлатлар (Зимбабве ва Малевича ҳам хизмат қилади. Бейра Мутаре шаҳри (Зимбабве)га борувчи нефт қувурининг бошланғич пункти. Халқаро аэропорт бор. Тўқимачилик, озиқ-овқат (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқалар), нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил