Бейшан — Марказий Осиёдаги тоғлик, Хитойда, Алашан чўли ва шарқий Тяншан тоғлари оралиғида. Уз. қарийб 700 км. Баландлиги 2791 м гача (Мацзуншан тоғи). Кристалли ва метаморфик жинслардан тузилган палахсали бир неча тоғдан ва уларни ўйиб юборган ботиқлардан иборат. Эол релеф шакллари, тошлоқ чўл ва чала чўл, шўрхоклар кенг тарқалган. Чўл ўсимликлари ўсади. Бир йилда 40–80 мм ёғин тушади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил