Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Bezgak

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Безгак касаллигида тана ҳароратни о'лчаш муҳим ҳисобланади.

Безгак (италянча малариа, мала ариа — бадбўй ҳаво) — безгак плазмодийлари қўзғатадиган инвазион касаллик. Асосий белгилари иситма тутиши, қонда жиддий ўзгаришлар содир бўлиши, камқонлик, жигар ва талоқнинг катталашуви билан кечади. Безгакнинг плазмодийси тўрт хил, шунга кўра безгакнинг уч кунлик, тўрт кунлик, тропик ва Африка хиллари бор.

Безгак плазмодийси тарқатувчиси безгак чивини ҳисобланади ва паразити одам организмида кўпайиб ривожланади. Касаллик манбаи бемор ва безгак чивини (асосан урғочиси) ҳисобланади. Безгак плазмодийси безгак билан оғриган бемор организмида жинссиз (шизогония), касалликни ташиб юрувчи — анофелес чивини танасида эса жинсий йўл билан ривожланади. Касаллик соғлом одамга чивин чаққанда, одам организмига унинг сўлаги орқали қўзғатувчилар тушганда юқади. Қон оқими билан улар жигарга тушади, бу ерда ривожланишнинг биринчи (тўқима) жараёнидан бошлаб рўй беради, сўнгра яна қонга тушади ва эритроцитлар ичига кириб олади, бу ерда иккинчи (эритроцитар) ривожланиш сикли ўтиб, эритроцитларнинг парчаланиши ва қонга кўп миқдорда қўзғатувчилар чиқиши билан тугалланади, бу одамни иситма тутиши билан ўтади.

Паразити

Безгак ўткир юқумли касаллик бўлиб, Анофелес (безгак чивинлари) чивини орқали юқиши, қалтираш, тана ҳарорати кўтарилиши, талоқ ва жигар катталашиши ҳамда камқонлик билан характерланади. Безгак илмий тилда малариа деб аталади ва бу малариаэ сўзидан олинган бўлиб, „мал“ — бадбўй, „ариаэ“ — ҳид ёки ҳаво деган маънони англатади. Уни жуда кичик паразит-плазмодийлар қўзғатади. Уларни фақат микроскоп остида кўриш мумкин.

Вирус инсон қонида яшаб, кўпаяди ва қизил қон таначаларида жойлашиб, уларни парчалайди ҳамда қон ишлаб чиқариш, асаб, юрак қон-томир ва организмнинг бошқа тизимларини ишдан чиқаради. Баъзан касаллик шунчалик оғир кечадики, агар даволаш ўз вақтида бошланмаса, бемор бир неча кундан сўнг асосан тропик безгакда вафот этади. Ҳарорат кўтарилганда ёки безгакнинг бошқа белгилари намоён бўлганда, албатта тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Тўғри ташхис қўйишда қон таҳлили шарт. Агар сиз охирги 3 йил давомида Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари ҳамда Тожикистон ва республикамизнинг жанубий вилоятларига чиққан бўлсангиз, у ерда безгак билан зарарланиш хавфи юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай дармонсизлик кузатилса, албатта бармоқдан қон топширишингиз лозим[1].

Белгилари

Қўзғатувчи одам организмида 10—14 кунгача (баъзан, бир йилгача ва бундан кўпроқ) бўлиб, касаллик белгиларини қўзғатмаслиги мумкин (инкубацион ёки яширин давр). Касаллик тўсатдан бошланади: беморни иситма тутиб, жунжийди, қалтирайди (у баъзан шу қадар қатгиқ қалти-райдики, ҳетто устига иссиқ кўрпа ёпилганда ҳам совуқ қотади), кейин қалтираш босилиб, ҳарорат кўтарилади (41 — 41,5°), бемор бўриқиб, қизаради.

Иситма бир неча соат тутади. Сўнгра ҳарорати тез пасайиб, баъзан бир маромга тушади; шу пайт бемор қаттиқ терлайди, эртасига ўзини соғлом ғис қилади. Кейин яна иситма тутади; уч кунлик Безгакда — икки кунда бир марта, тўрт кунлик Безгакда — ҳар уч кунда бир марта, тропик Безгакда — кўпинча кун сайин иситма тутиб туради. Иситма тутаётган беморнинг қони текширилганда, Безгак плазмодийларини топиш мумкин. Безгак тутавергач, плазмодийлар қизил қон таначалари (эритроцитлар)ни парчалаши са-бабли бемор камқон бўлиб қолади, талоғи ва жигари катталашади, оқ қон таначалари (лейкоцитлар) анча камаяди. Безгак даволанмай қолиб, касаллик узоқ давом этганда тинкани қуритиб, меҳнат қобилиятини сусайтиради, болалар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади. Бемор ўз вақтида даволанмаса ёки чаладаволанса, Безгакка бошқа касалликлар қўшилади. Безгакнинг оғир шакли билан оғриганларда, шунингдек бо-лаларда кома ҳолати, баъзан ўлим юз бериши мумкин. Бемор барвақт тўғри даволангавда соғлиғига пугур етмайди, ундан атрофдаги кишиларга Безгак чивинлари орқали касаллик юқиш эҳтимоли йўқолади.

Иситманинг хуружига, талоқнинг катта-лашганига, чап биқин соҳасида оғриқ туриши ва бадан заъфарон тус олишига қараб, беморда Безгак бор деб тахмин қилиш мумкин. Аммо Безгакни аниқ билиш учун бемордан қон олиб, микроскопда текшириш шарт. Беморни врач даволайди. Унга тинч шароит ва яхши парвариш зарур. Ка-салликнинг олдини олишда асосий эъти-бор беморларни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган бўлиши керак. Б. чивини кўп учрайдиган жойларда ҳимоя кийим-боши ва чивинни келтирмайдиган дори воситаларидан фойдаланиш лозим[2].

Ҳозирги давр

Безгак касаллиги дунёнинг юздан ортиқ давлатлари аҳолиси соғлигига хавф туғдирмоқда. Касаллик асосан Африка, Ўрта Осиё, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Европанинг айрим ҳудудларида учрамоқда. Ҳозирги вақт¬да касаллик бартараф этилган МДҲ мамлакатларида (Тожикистон, Қирғизистон, Гуржистон, Озарбайжон, Россия ва бошқа давлатлар) қайтадан кузатилмоқда. Тропик мамлакатларнинг барчаси касаллик бўйича хасталаниш даражаси юқори ҳудуд бўлиб қолмоқда.

2007-йилнинг май ойида Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 60-ассамблеясида ҳар йили 25-апрел дунё бўйича Безгакка қарши кураш куни, деб эълон қилинди. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун: „Безгакка қарши шафқациз кураш олиб боришнинг вақти келди“, деган мақолада, безгак — бу аёвсиз қотил, деб таъкидлаган.

Касалликнинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши

Бизга қўшни Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларида безгак бўйича вазиятнинг кескинлашиши, мазкур касалликнинг республикамиз ҳудудига олиб келиниши ва маҳаллий безгакнинг рўйхатга олиниши республикамиз соғлиқни сақлаш тизими учун долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Умумий касалланганларнинг кўпчилиги четдан (Тожикистондан) юқтириб келган. (Ўзбекистонда ҳам безгак касаллиги 1925-1961-йилларда кенг тарқалган эди). 1980-1990-йилларга келиб, Ўзбекистон билан қўшни Афғонистон ва Тожикистон Республикалари (1990-2009-йил) ўртасида аҳолининг (миграция) фаол қатнови натижасида, республикамизга инфексия оммавий равишда кириб кела бошлади. Касалликнинг юқори кўрсаткичлари бўлган ҳудудларда безгак касаллиги одамларга жабр этказиш билан бирга, катта иқтисодий зарар келтирмоқда. 2005-йилдан бошлаб, Глобал фонд грант ло¬йиҳаси олиб бораётган фаолият натижасида Ўзбекистон Республикаси ва бошқа МДҲ мамлакатларидаги безгак касаллиги бўйича эпидемиологик вазият яхшиланди. Охирги 5 йилда безгак касаллигига қарши курашда ижобий самараларга эришилди.

„Ўзбекистонда 2005—2008-йилларда безгак билан касалланиш хавфи юқори бўлган аҳолига қаратилган ҳаракатни кенгайтириш“ Глобал фонд грант лойиҳаси 2002-йил БМТ ташаббуси билан ташкил топган. Раҳбарияти Швейсариянинг Женева шаҳрида жойлашган бўлиб, ҳар йил учта касаллик: ОИТС, туберкулёз, безгак бўйича грант эълон қилади ва уни ютган давлатларга молиявий ёрдам беради.

2005-йил Тошкент шаҳрида ЖССТнинг Европа ҳудудида безгак элиминациясига юналтирилган регионал ташаббуси бўйича биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда безгак касаллиги кайд этилган барча давлатлар қатнашди. Йиғилишда манфаатдор давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган „Безгакка қарши курашдан, безгак элиминациясига қараб“ мавзусида Тошкент Декларацияси маъқулланди.

Республикамизда безгак (йўқ қилиш) элиминацияси йўлидаги вазият назоратга олинган бўлиб, касалликнинг олдини олишга давлатимиз алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Касаллик келиб чиқишининг асосий қисмини Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилояти ташкил этади. Аҳоли миграциясининг кучайиши инфексиянинг республикамизга кириб келиш хавфини туғдирмоқда. Сурхондарё вилоятининг ҳудудларида безгакнинг саноқли маҳаллий ҳолатлари аниқланмоқда. Эпидемиологик назорат борасида Давлат Санитария-эпидемиология назорат маркази умумий тиббиёт тармоқлари билан ҳамкорликда безгак касаллиги учрайдиган ҳудудларга бориб келганларни аниқлаш юзасидан эпидемияга қарши комплекс ишлар олиб бормоқда. Шу билан бирга, ЖССТ ва мутасадди ташкилот ҳамда вазирликлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга кўйилган. Безгакнинг қайта киришига йўл қўймаслик учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Безгакнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш стратегиясида уч кунлик безгакнинг камайишига эришиш ва тропик безгакнинг юқтирилишига йўл қўймаслик асосий мақсад қилиб олинган.

Қонда безгак паразитлари аниқланган ҳолда даволаш муолажаларини тезда бошлаш керак. Бу касални даволаш учун самарали дори-дармон воситалари мавжуд. Касаллик асосан 4 та, яъни уч кунлик, уч кунликка ўхшаш овале, тўрт кунлик ва тропик безгак кўзғатувчиларидан иборат. Ҳар бир кўзғатувчи ўзининг клиник, эпидемиологик ва лаборатория диагностикаси билан бир-биридан фарқ қилади. Инфексия манбаи бўлиб, касаллик билан оғриган бемор паразит ташувчи ҳисобланади. Касалликнинг дастлабки белгилари: ҳолсизлик, бош оғриғи, совуққотиш, бўғимларда оғриқ бўлиши, ўқчиш, қусиш, иштаҳа йўқолиши. Бу ҳолат одам касалликдан зарарлангандан 10-15 кун кейин бошланади, тана ҳарорати 37,5-38 даражагача кўтарилиб, 1-2 кун оралиғида безгак хуружлари кузатилиб, бундай ҳолат ўртача 48 соат давом этади ва ўзига хос спесифик белгиларга эга. Тана қалтирашидан бошланади, кучли титроқ босади, бемор музлайди, кўрпа ичида ҳам қалтирайди, бу давр 15 дақиқадан 2-3 соатгача давом этади. Кейин тана ҳарорати 39-41 даражагача кўтарилиши билан бирга қизиб кетиш, қаттиқ бош оғриғи кузатилиб, бу давр 2-6 соат давом этади. Кейин кўп терлаш кузатилади. Хуруж қилиш кундуз кунлари, ҳар сафар бир вақтда бошланади, бу дифференсиал таш¬ҳис белгиларининг биридир. Тана ҳарорати меъёрлашади ва ундан ҳам пасайиши мумкин. Бемор дармонсиз бўлсада, энгиллик сезади. Касаллик бошланишидан 1 ҳафта ўтганидан сўнг жигар ва талоқнинг катталашиши ва камқонлик белгилари кузатилади. Безгакнинг оғир белгиларида қусиш (оғиз орқали дори-дармонларни қабул қилишнинг иложи йўқ), ҳолсизлик, нотекис нафас олиш (тезлашиши), уйқусираш, бемор саволларга зўрға жавоб беради.

Касалликнинг тарқалиши

Безгак касаллиги соғлом инсонга бемордан, юқорида қайд этилган Анофелес турига мансуб чивинларнинг чақиши орқали ўтади. Чивин безгакка чалинган инсонни чаққанида, унинг ошқозонига қон орқали паразитлар тушади. Чивин организмида паразитлар бир неча кун ривожланади ва юқумли паразит ташувчисига айланади. Соғлом одамни чаққанда чивиннинг сўлаги орқали инфексия одам организмига тушади ҳамда маълум бир вақт ичида инсонда касаллик белгилари пайдо бўлади. Безгак чивинларининг ҳаёт тарзи мураккаб бўлиб, сув ва ҳавода ўтади. Сув ва ҳаво ҳарорати қулай бўлса, ривожланишнинг бутун жараёни 10-20 кун давом этади. Чивиннинг урғочиси сувга тухум қўйгандан кейин ундан ғумбаклар чиқиб қўғирчоққа айланади ва улардан қанотли чивинлар учади. Чивинлар озуқа излаб бир мартада 3 км.гача бўлган масофани босиб ўтиши мумкин. Безгак кўзғатувчиси билан зарарланган чивин икки ой давомида касаллик юқтириш қобилиятига эга бўлади. Безгак чивинлари дарё соҳиллари, ботқоқлашган сув ҳавзаси, шолипоялар, ахлат чиқиндилари тўлиб кетган, турғун сувли ёки оқими секин ариқлар, сув қувурларининг ишдан чиқиши натижасида, вақтинча вужудга келадиган сув ҳавзаларида кўпаяди.

Аввал таъкидлаб ўтилганидек, безгак фақатгина безгак чивинлари мавжуд жойларда тарқалади. Бунинг учун эшик ва деразаларни ҳимоя тўрлари (дока, темир ёки полиэтилен сетка) билан қоплаш, ҳашаротлардан ҳимоя қилувчи тўр (пашшахона) ўрнатиш лозим. Бундан ташқари, махсус электрик мосламалар ёки физик қурилмалар ёрдамида чивинларни қўрқитувчи спирал ва пластиналарни қўллаш мумкин. Чивинлар сони ва улар кўпаяётган эрларни камайтириш учун кераксиз сув ҳавзалари ва ботқоқларни йўқотиш, сув ҳавзаларида чивин қуртлари билан озиқланадиган гамбузия балиқчасини кўпайтириш, хоналар ва сув ҳавзаларига инсектицидлар (заҳарли химикатлар) билан ишлов бериш лозим. Бу ишни ДСЕНМ ҳамда дезинфексия стансиялари ходимлари амалга оширадилар.

Фақатгина ўз вақтида ва тўғри даволаш касалликнинг олдини олиши мумкин. Иссиқ иқлимга эга бўлган чет давлатларга кетишдан аввал, албатта, санитария-эпидемиология назорати маркази шифокори ёки оилавий шифокорингиз билан безгакнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маслаҳат олишингизни тавсия этамиз.

Манбалар

  1. ↑ ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛСА БЎЛАДИ, 2-июн 2015-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 12-феврал 2013-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил