Бҳарата — қадимги Ҳиндистондаги орийлар қабиласи. Куру қабилалар иттифоқига кирган ҳамда панчаллар билан бирлашиб Ҳиндистонда дастлабки йирик давлат барпо этганлар (тахминан милоддан аввалги ВИИ аср). „Бҳарата авлодлари“ Кауравлар ва Пандавлар ҳақидаги ривоятлар ҳинд эпоси „Маҳабҳарата“ асосини ташкил қилган. Бҳарата ҳудудининг номи — Бҳаратаварша (Жамна ва Сатлеж дарёлари оралиғи) номи билан қадимда кўпинча бутун Ҳиндистон ҳудуди тушунилган. Ҳиндистон Республикасининг ҳозирги расмий номи, ҳинди тилидаги Бҳарат мана шундан олинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил