Марям Бинти Имрон (арабча: مريم بنت عمران‎‎‎) — Исо Масиҳнинг онаси. Марям исломдаги энг солиҳа ва энг ҳурматли аёллардан бири хисобланади. Қур’они Каримнинг 19-сураси унинг исми билан номланган.

Ҳаёти

Марямнинг отаси Имрон онаси эса Ханна бўлган, Қур’они Каримда айтилишича Исо Масиҳ мўжизавий ҳолатда Аллоҳнинг иродаси билан отасиз холатда дунёга келган.

Марямни гунохкорликда хаёсизликда айблашди лекин Аллоҳ Марямни поклигини таъкидлади.

Марямнинг жасурлиги туғилмасидан олдин бошланган аниқроғи Фаластин диёридаги бир дарахтда қўниб турган чумчуқдан бошланади. Сулаймон Алйҳиссалом наслидан бўлган Исроиллик улуғ олим Имроннин аёли Ханна бинту Фақуд зайтун дарахтида полапонини овқатлантираётган бир чумчуқни кўриб қолади. У пайтида Ханнанинг фарзанди йўқ эди. У бояги холатни кўриб оналик меҳри тутуиб Аллоҳдан фарзанд сўраб дуо қилади Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилади.

Орадан вақтлар ўтиб Марям дунёга келади Закариё алайҳиссалом Марямни ўз тарбиясига олади. У бир боғда ўсган гулдай вояга етади. Бу аёл кейинчалик Исо Алайҳиссаломнинг пайғамбарнинг онаси бўлиш бахтига муяссар бўлади

„Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди“ („Таҳрим“ сураси, 12-оят).

Марям бинти Имроннинг исми Қуръони каримда жами 11 сурада 33 марта зикр қилинган. Аллоҳ таоло муслималарни у кишининг гўзал сифатларидан ўрнак олиш ила шарафлантирсин!

Кўпгина мусулмон ўлкаларида кишилар ҳавас билан фарзандларига Марям исмини қўядилар. Арабларда бу исм Исломдан олдин ҳам ишлатилган. Саҳобиялар розияллоҳу анҳуннанинг орасида Марям бинти Ияс ал-Ансория исмлиги бор эди. У кишининг отаси ва амакиси Бадр жангида иштирок этган. Яна Бану Амр ибн Авф қавмидан Марям бинти Абу Суфён ал-Ансория ад-Даусия розияллоҳу анҳо ҳам бор эди. У кишининг отаси розияллоҳу анҳу Уҳуд жангида шаҳид бўлган. Шунингдек, Марям бинти Усмон ал-Ансорий, Марям ал-Магалия розияллоҳу анҳумо ҳам саҳобиялардандир.

Манбалар

  1. Али Заде А Марям// Ислом Энсиклопедик луғати — М.: Ансор, 2007. — ИСБН 978-5-98443-025-8
  2. Марй анд Ангелс. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-31 санасида архивланган) (англ.)
  3. Али Заде А Марям // Ислом энсиклопедик луғати. — М.: Ансор, 2007. — [Б. 446 (пдф)]. — 396, [2] с. — (Олтин ислом фонди). — ИСБН 5-98443-025-8
  4. Марям — мат пророка Иси (Иисуса) (мир эму) (Wайбаcк Мачине сайтида 23-январ 2015-йил санасида архивланган)

Ҳаволалар